Пахлава
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли махсулотлар

  • 250г маргарин;
  • 3 пиёла ун;
  • 5 та тухум;
  • 100-150 г сметана;
  • 1 пиёла шакар;
  • 1 коса ёнғоқ;

Тайёрланиши: маргарин билан ун яхшилаб аралаштирилади, 5 та тухумнинг сариғи ва сметанани солиб юмшоқ хамир қорилади. Хамирни учга бўлиб, 30 дақиқага музлатгичга қўйилади. Хамирнинг битта бўлаги ёйиб пишириб олинади. 5 та тухумнинг оқини яхшилаб кўпиртириб, 1 пиёла шакар қўшиб бизэ тайёрлаб, иккига бўлинади.

Бир бўлак хамир ёйилади, устига бизэ суртилиб, устига ёнғоқ сепилади. Сўнгра устига пишган хамирни қўйиб, яна бизэ суртиб, ёнғоқни қолган ярми сепилади. Иккинчи бўлак хамир ёйилиб, устига ёпилади, унинг устига тухум суртилиб майда бўлакчаларга кесилади. Газ духовкасида 130-140° Сда 25-30 дақиқа давомида пиширилади.

Мавзуга оид мақолалар
Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган Қуръон қироати мусобақаси бугун 8 февралда ўз ниҳоясига етмоқда. Барча давоми...

18:30 / 08.02.2018 4790
Эр аёлини қизғаниши рашк қилиши, унинг орномусини сақлаши даркор. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга давоми...

22:42 / 17.02.2023 3530
Исломнинг ҳукми Аллоҳнинг очиқойдин ҳукмларига қарамай, нафсимнинг орзу ва истаклари билан ҳаракат давоми...

07:33 / 22.01.2017 4929