Мен Исломни шундоқ севиб қолдим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар йили 5000дан ортиқ Британияликлар Исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва уларнинг 75% и аёлларни ташкил қилади. Жейн Кемп (полициячи) ўз ҳудудида ҳижобини ечмасдан патруллик (назорат) қилади ва у иш вақти тугагандан сўнг ҳам қўшимча ишлайди, шу сабабли унинг жума кунлари масжидга боришига имконият бор. Жейн ўтган йили апрелда Исломни қабул қилди, энди у ўз исмини Амина деб ўзгартирмоқчи. Ёлғиз она Жейн ҳикоя қилади: «Мен доимо Ислом хотин-қизлардан фақат ошхонада хизматкорлардек ишлашларини талаб қилади, деб ўйлардим. Кейин билсам, Исломда бағри кенглик, сабрлилик ва бошқаларни ҳам ҳурмат қилишлик  кўрсатилган экан.

Қўшнилардан хабар олиб туриш, яқинларга ва қарияларга нисбатан меҳрибонлик каби қадриятларни кўрдим. Ўша пайт Ислом дини менда катта қизиқиш уйғотди. Менинг ҳар бир саволимга жавоб тайёр эди. Оддий қилиб айтганда, мен Исломни севиб қолдим».

Бу йил Жейн 9 ёшли ўғли ва 7 ёшли қизи билан ҳатто Рождествони ҳам байрам қилмади. У болаларини отасиникига жўнатди ва ўзи учун ҳалол кечки таом тайёрлади. Жейндаги ушбу катта ўзгаришларга Катта Манчестердаги полиция маҳкамасидаги ҳамкасабалари ва оиласидагилар тушуниб қарашди. У полицияда ҳижоб кийиш қоидасини ҳам ўрнига қўйди, илгари унга булар керак эмас эди. «Мен, ҳамкасабаларим нима дейишар экан, деб ҳаяжонланган эдим. Лекин улар мени жуда тўғри тушунишди», дейди Жейн. Ҳудудда яшовчилар ҳам тўғри тушунишди, ҳатто уларнинг кўпчилиги бу ҳақда оғиз ҳам очишмади. Агар менинг болаларим ҳижобда юришимга қарши бўлсалар, бундай қилмаган бўлардим. Уларнинг иккови ҳам менга кўп саволлар билан мурожаат қилишади. Лекин мен уларни Исломга мажбур қилмайман. Улар католикча тарбия олишган. Мен ўзим ҳақимда ҳикоя қилар эканман, муслималар учун полицияда ишлаш оддий ҳол, деб кўрсатишни умид қиламан. Мен Исломга бўлган салбий қарашларни ўзгартиришни хоҳлайман. Умуман олганда, менинг оилам мени тўғри тушунишди. Агар мени бахтли кўришса, улар ҳам ўзларини бахтли ҳис қилишади. Синглимнинг айтишича, у мени ҳеч қачон бундай бахтли кўрмаган экан. » Жейн ТВИТТЕРдаги мусулмонлар билан мулоқотда бўлгандан сўнг, Исломни қабул қилди. ТВИТТЕРда «ЛОКАЛ МАСЖИД» номли саҳифани бошқарувчи манчестерлик МУҲАММАД МАНЗУР унга ёрдам берди. «Мени Жейн ўзининг саволлари билан лол қолдирди. Бу динни унинг ўзи топди ва мен умид қиламанки, мусулмонлар ижтимоий ҳаётда тинч-осуда турмуш кечирадилар», дейди МУҲАММАД МАНЗУР. «Ислам для всех»дан олинди.

Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
  Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савр тоғидаги ғордан чиққанларида рабиъул аввал ойининг душанба куни бўлган. Қубога ўн иккинчи кун давоми...

00:59 / 01.01.2017 7515
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўз халифалик даврларида бир гуруҳ кишилар билан кетаётган эканлар, бир аёл у кишини узоқ тўхтатиб қолибди. Ваъз, насиҳат давоми...

04:37 / 17.11.2016 3450
АЛБАТТА, СИЗ БУЮК ХУЛҚДАСИЗ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ     Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ Менга салавот айтишга қодир қилиб тил ато этган, ва сизни салавот айтган ҳар бир давоми...

02:05 / 08.12.2017 3027
Учинчи боб Болаларнинг у кишига бўлган муҳаббатларидан намуналар Шундайин ҳам Сизни яхши кўрадики, изингиздан боради, эй Аллоҳнинг Расули Шундай қилиб, эй давоми...

16:36 / 25.11.2016 4040
Видео
Янгиликлар

Байрам туҳфаси

Омина журнали