Тарвуз ва қовуннинг шифоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Сино тарвуз мевасини жигар, буйрак касалликларини даволашда ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатган. Тарвуз шарбати чанқоқ қондириши билан бирга, ўт ва сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Шунинг учун юрак, буйрак ва жигар касалликларида уни истеъмол қилиш тавсия этилади. Халқ табобатида тарвуз сариқ касаллиги билан оғриган беморларга ва безгак хуружида тавсия қилинади. Тарвузнинг қуруқ пўчоқларидан тайёрланган дамлама йўғон ичакнинг ўткир ва сурункали яллиғланишида ёрдам беради. Тарвуз кишини оздиришда ёрдам беради, паришонхотирликнинг давоси сифатида ҳам ишлатилади. Тарвуз уруғларининг сут билан яхши аралаштирилгани бачадондан қон кетишини тўхтатади, мағизлари гижжа ҳайдовчилардан ҳисобланади. Тарвузни паришонхотирликка қарши, камқонликда дармон бағишловчи, шунингдек, ўт ва сийдик ажратиш йўлларида тош бўлганида , анемия (камқонлик), сурункали қабзият (ич қотиш) да тарвузни 100-250 г дан кунига 4-5 маҳал еб туриш тавсия этилади. Қовун. Искандар Зулқарнайн замонаси тиббиёт асарларида турли хил хасталикларни, жумладан , бронхит , сил, мигренни даволаш ва нафас йўлларини тозалаш учун қовундан тайёрланадиган бир қанча дори-дармонлар зикр қилинган. Бод касаллигини даволаш учун қайнатилган қовун ширасини суркаш, заҳм касаллигида қовун уруғи жавҳарини истеъмол қилиш тавсия этилади. Табобат султони Ибн Сино: «Қовун, хусусан, унинг уруғи ва пўсти томирларни кенгайтиради, терини тозалайди. Қовун уруғи офтоб уришидан сақлайди, сепкил ва бош қазғоғини йўқотади. Пишгани ҳам, сапча қовун ҳам сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Буйрак , қовуқ ва жигардаги тошларни йўқотади» деб ёзган. Олимларнинг таъкидлашича, вужуди токсикоз (заҳарланишдан) заифлашган аёлга ҳомиладорликнинг биринчи ярмида қовун истеъмол этиш маъқул кўрилмайди, бунда бола тушишнинг олдини олиш кўзда тутилади. Аммо аёл соғлом бўлса, ҳомиладорлик даври давомида мунтазам қовун истеъмол қилиши мумкин. Халқ табобатида дармони қуриб қолган камқон касалларга ҳам қовунни тавсия қилишади. Юзга сепкил ва ҳуснбузарлар тошганда , доғ тушганида бир неча соатга юзга қалин қилиб пўсти қолдирилган қовун пўчоғи боғлаб қўйилади. Бу полиз экинини глюкоза ҳамда витаминларнинг ҳақиқий «чашма»си деса бўлади. Фойдали бу моддалар жигар, буйрак, юрак, ошқозон, ўпка ва бошқа аъзоларни ишини яхшилайди, одамни, умуман, тетиклаштиради. Аллергик, диабет ва бошқа касалликларда қовун истеъмол қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шифокордан маслаҳат олиш лозим.
«Саломатлик тақвими»дан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар, Расулуллоҳ алайҳиссаломга дуруду салавотлар, устозларга саломлар давоми...

21:26 / 27.02.2017 5755
Сиз ноёбсиз Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида давоми...

11:47 / 01.05.2019 4600
 ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН  ГИЁҲВАНД ҚИЗНИНГ ҒАРОЙИБ ҚИССАСИ   Мен уни масжидда учратиб қолдим. Кўзлари сўнган, давоми...

21:18 / 20.03.2017 4291

11:21 / 24.11.2016 8746