ЭНГ ЯХШИ МУАЛЛИМ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши муаллим эдилар. У зотнинг саҳобаларга таълим-тарбия бериш услублари ҳар бир давр ўқитувчи-мураббийлари учун энг чиройли ўрнакдир.

Келинг, улардан айримларини санаб ўтайлик: 

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтаётган ҳар бир сўзларига энг олдин ўзлари амал қилардилар. У зотнинг яшаш тарзлари шу асосга қурилган эди. 

2. Динимиз ҳукмларини тадрижий (босқичма-босқич) ўргатардилар. 

3. Таълим жараёнида ўртача йўл тутар, бу билан тингловчиларнинг зерикишига йўл қўймас эдилар. 

4. Ўрганувчиларнинг ўзига хос, фарқли томонларини доимо эътиборга олардилар. 

 5. Суҳбатларида икки тарафлама мулоқот ва савол-жавоб услубига амал қилардилар. 

6. Янглиш тушунчалар ўрнини тўғри билимлар билан тўлдириш учун ақл ва мантиққа тўғри келадиган изоҳларни айтар эдилар. 

7. Ўрганувчиларнинг зеҳнини очиш, билим ва савияларини аниқлаш учун уларга саволлар билан мурожаат қилардилар. 

8. Таққослаш, ўрнак кўрсатиш услубини қўллар эдилар. 

9. Таълим жараёнида халқ орасида кенг тарқалган ташбеҳ ‒ ўхшатиш каби усуллардан фойдаланардилар. 

10. Тингловчилар осон тушуниши учун турли шакллар чизиб кўрсатардилар. 

11. Сўзларига уйғун равишда юз ҳаракатлари ва қўл ишораларидан фойдаланардилар. 

12. Муҳим нарсалар ҳақида одамлар сўрамасидан олдин ўзлари сўз бошлаб, батафсил тушунтирардилар. 

13. Суҳбатдошларининг саволларига тўлиқ жавоб берар эдилар. 

14. Айтилган сўз унутилмаслиги ва янглиш тушунчаларга ўрин қолмаслиги учун берилган жавобни такрорлатар эдилар.

15. Сўровчини имтиҳон қилар ва тўғри жавоб берса, мақтаб, рағбатлантирардилар. 

16. Баъзан берилган саволга жавоб топишни саҳобаларга ҳавола қилар эдилар. 

17. Ҳузурларида рўй берган воқеаларга гоҳ ўзлари аралашар, гоҳида эса (тасдиқлаш маъносида) сукут сақлардилар. 

18. Таълим асносида юзага келган имкониятлардан унумли фойдаланардилар. 

19. Ўргатишда латифа ва ҳазилни ҳам ўринли ишлатар эдилар. 

20. Ўргатилаётган мавзу муҳим эканлигини баъзан қасам билан таъкидлар эдилар. 

21. Катта аҳамиятга эга бўлган сўзларни баъзан уч марта такрорлардилар. 

22. Мавзунинг аҳамиятини билдириш учун ҳолатларини ўзгартирар эдилар (яъни ўтирган бўлсалар, туриб олардилар); 

23. Баъзида эса саволнинг жавобини кечиктириб, қайта-қайта мурожаат қилардилар. Шу йўл билан айтмоқчи бўлган мавзуларига суҳбатдошларини руҳан тайёрлардилар. 

24. Суҳбатдошнинг қўли ёки елкасидан тутиб, ҳушёр бўлишига ёрдам берардилар. 

25. Тингловчи хотирасига мустаҳкам ўрнашиши учун сўзламоқчи бўлганларини олдин қисқа ва лўнда айтар, кейин тафсилотларига тўхталар эдилар. 

26. Зеҳнда яхши қолиши учун айрим нарсаларни турларга, тоифаларга ажратиб санардилар. 

27. Ваъз ва насиҳат қилиш, ўгит бериш услубини қўллар эдилар. 

28. Бирор нарсага амр қилсалар ё тақиқ қўйсалар, истиснога йўл қўймас эдилар. 

29. Инсонларни бирор нарсага ташвиқот қилишда истакларини орттирувчи, бирор нарсадан қайтаришда эса қўрқитувчи ифодалардан фойдаланар эдилар. 

30. Қуръони Карим қиссалари, ўтган қавмларга доир хабарлар билан сўзларига изоҳ берардилар. 

31. Кўнглини оғритмаслик, ранжитмаслик мақсадида ҳеч кимни кўпчилик олдида изза қилмас эдилар. 

32. Айбдорни одамларнинг олдида уялтирмаслик учун хатосини айтмас, бу хатони ким қилганини ошкор этмасдилар. 

33. Жиддий хатога йўл қўйганларга эса танбеҳ беришни кечиктирмас, аммо шунда ҳам чегарадан чиқмасдилар. 

34. Ўрганишда ҳам, ўргатишда ҳам илмни ёзиб боришга тарғиб қилар эдилар. 

35. Баъзи саҳобаларга бошқа тилларни ўрганишни буюрар эдилар.

Азизжон Жамолов,

   Шофиркон тумани “Шайхи Дарвеш” масжиди имом-хатиби

Манба: нақшбанд.уз

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Хотирани яхшилаш усуллари Соғлом турмуш тарзи кечиринг, организм жуда ақлли, унга бирон маҳсулот етишмаса, давоми...

21:45 / 24.08.2023 3435
У билан дунё ва охират ишларининг тўғри бўлишига ёрдам беради. У кўп манфаатларни ва улуғ ҳикматларни ўз давоми...

22:14 / 31.01.2023 2113
Иймондан улуғ нарса йўқ сўзсиз,Унга тенг қилманг кумушу зарни.Лек Пайғамбарим деганлар бир сўзСолиҳа аёл ndash давоми...

22:02 / 20.12.2023 4231
embedhttpswww.youtube.comwatchvOC7WFhs6wl0embed

18:00 / 19.04.2017 3804