Асалли саримсоқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саримсоқ таркибида эфир мойлари, фитонцидлар, витаминлар, оз миқдорда йод, аллаин бирикмаси бўлиб, бу бирикма организмда ферментлар таъсирида кучли бактерицид хусусиятига эга бўлган аллацин моддасига парчаланади.

Халқ табобатида саримсоқ нафас ва буйрак, ошқозон-ичак касалликлари, цинга, безгак касаллигини даволашда, гижжаларни туширувчи дори сифатида қўлланилади. Илмий тиббиётда саримсоқдан тайёрланган дорилар атеросклероз, гипертония, гельминтозлар ва гинекология касалликларида қўлланилади. Пиёз ва саримсоқ рак, аллергия, оғир юқумли касалликларга ва генетик мутацияларга қарши тананинг чидамлилигини оширади. Сийдик, балғам, ўт ва ҳайзни ҳайдайди, микроб ва гижжаларни ўлдиради, қонни тозалайди, холестерин ва қондаги қанд миқдорини нормаллаштиради. Ҳар бир инсон кунда кечқурун 1–3 дона саримсоқ ейишга умр бўйи одатланиши керак. Саримсоқни кунига 3 донадан 21 донагача кўпайтириш мумкин. Шу тарзда йилда бир марта 21 кунлик саримсоқ курслари олиш мумкин. Имкони бўлса, 21 кунлик курслар давомида ҳар куни кечқурун бир бош саримсоқ пиёз, 1 чой қошиқ седана, 1 чой қошиқ қичитқи ўти уруғи туйилиб, ярим чой қошиқ занжабил қўшилади ва оқшомда ейилади. Асалли саримсоқ дорининг тайёрланиши: 10 дона лимон суви, ховончада майдаланган 10 бош саримсоқ ва 1 кг асал аралаштирилиб шиша идишда салқин жойда 7 кун сақланади. Сўнгра музлатгичда сақланади. Қанча кўп сақланса, қуввати шунча кўп бўлади. Кунига бир хил вақтда 4 чой қошиқдан оғизда эритиб истеъмол қилинади (дори оғиздаги майда томирлар орқали баданга сингиши керак). Дорининг шу тарзда қабул қилиниши юрак ва мия қон томирларини тозалайди, ошқозон яраларига ҳам яхши таъсир қилади, гижжаларни туширади, иммунитет тизими ишини яхшилайди. Бу курс йилда бир марта қўлланилади. Бу курсни Рамазон ойи тугагандан сўнг, рўза тутган инсонлар бажарса нур устига нур бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Баъзан аёл киши турмуш ўртоғи уни илгаригидек севмаслигини ёхуд ўрталаридаги масофа анча узоқлашиб, давоми...

11:56 / 28.11.2022 5770
embedhttpswww.youtube.comwatchvdKmzpF4wfkembed

14:01 / 16.06.2017 3427
«Ваъда қилинган нарсанинг амалга ошмаслиги сени ваъда ҳақида шубҳалантириб қўймасин. Гарчи вақти тайин давоми...

17:57 / 15.12.2017 3949
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 650 гр ун 4 та тухум 300 гр шакар разрихлител 300 гр ёнғоқ бир банка давоми...

11:29 / 02.03.2017 9075