Саудия вазирлиги: режалаштирилган ҳаж ва умра зиёратлари учун электрон визалар бир неча дақиқаларда тақдим қилинади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж ва умра зиёрати учун электрон визалар Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги режалари доирасида турли ҳаж ва умра компаниялари учун бир неча дақиқадаёқ тақдим қилинади.

“Подшоҳликдан ташқаридан келадиган ҳожилар виза олиш учун ҳаж ва умра хизматини таъминлайдиган компания ва агентликларга боғланганлар. Электрон визалар мамлакатларда Ҳаж ва умра зиёратларини ташкил қилиш учун лицензияси бўлган ана шу компанияларга тақдим қилинади”, дейди Ҳаж ва умра вазири маслаҳатчиси ҳамда Ҳаж ва умра электрон платформaаси раҳбари Абдураҳмон Шамс.

Шамснинг айтишича, электрон платформада саудиялик бўлмаганлар учун хизмат пакетларини кўриб чиқиш, танлаш ва виза олиш учун онлайн тарзда мурожаат қилиш имконини берувчи янги хизматлар ҳам мавжуд.

“Биз керакли бланкаларни бир неча дақиқада тўлдириш орқали паспортлар билан элчихоналарга боришга эҳтиёж қолдирмай, электрон визаларни жорий қилиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан яқиндан ишламоқдамиз”, дейди у.

Январь ойида вазирлик чет эллик зиёратчиларни қўллаб-қувватлаш учун портални янгилаган эди. Ўтган синов даврида 1.1 миллионга яқин мусулмон Макка ва Мадинада зиёрат учун шароитларни таъминлайдиган 30 дан ортиқ компаниялар орасидан танлаб олиш имконини берувчи “Мақом” онлайн порталидан фойдаланган эди.

Вазирлик 2018 йилдан буён электрон хизматларни жорий қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Манба: Arab news

Мавзуга оид мақолалар

19:54 / 11.12.2016 5682
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Замзам билан таҳорат қилиш жоизми Жавоб . «У замзам суви билан нажас давоми...

19:04 / 17.03.2017 5620
Ҳурматли «muslimaat.uz» сайтининг фойдаланувчилари Эндиликда «muslimaat.uz» сайтида психологияга оид сизни давоми...

20:00 / 11.03.2017 6429
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги давоми...

01:05 / 23.10.2017 4167