Пиёзнинг ажойиб хусусиятлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг табиати қизиқ. Касалликка чалинса, баъзилар ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан ўзи «тузалиб» қолишини кутади. Ҳақиқатдан ҳам ёшликда организм ўзи кўп касалликларни енгиб, тузалиб кетиши мумкин. Лекин ёш ўтгандан кейин организмybyu ички резервлари камайиб, кўп ҳолларда касаллик чўзилиб кетиши, оғир асоратлар қолдириши, баъзида эса ҳатто ўлим ҳолатлари ҳам келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун касаллик бошланганда инсон, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиши ва унинг кўрсатмаларига амал қилиши керак. Дори-дармонларни истеъмол қилишда ҳам ўзига яраша қонун-қоидалар бор. «Замонавий ва илғор» беморлар эса интернет, газета-журналлардан ўқиб, янги чиққан, чет элларда ишлаб чиқарилган дорилар воситасида «даволана бошлайдилар».Кўп йиллик шифокорлик тажрибаларимиздан, алломаларимизнинг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, инсоният ўзи туғилиб ўсган заминнинг табиат неъматларидан тўғри фойдаланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиб, тўғри овқатланиши лозим. Касалликнинг давосини ўз юртидан қидириши керак. Саҳифаларимизда сиз, азизлар она табиат мўъжизалари бўлган, кундалик турмушда ишлатиладиган мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, доривор ўсимликлар ва уларнинг фойдали хусусиятлари билан таништириб борамиз. Сиз ҳам ўз навбатида ўзингиз билган фойдали рецептларингизни бизга юборинг. Бу эса ўзаро мулоқотни таъминлайди, деб ўйлаймиз. Бугун сизга пиёзнинг фойдали хусусиятлар ҳақида гапириб ўтмоқчимиз. Пиёз таркибида эфир мойи, кўплаб витамин С, В, каротин, фитонцидлар ва бошқа фойдали моддалар бор. Абу Али Ибн Сино пиёзни сариқ касаллигига даво қилган ҳамда иштаҳа очиш учун қўллаган. Пиёз шираси билан йирингли яраларни, қулоқдан йиринг оқишини, ангинани, бош оғриғини қолдирувчи, аёлларнинг ҳайзини келтирувчи дори сифатида ишлатган. Қуйида шундай кўрсатмалардан бир нечтасини сизга тавсия қиламиз: 1. Грипп касаллигида халқ табобатида пиёзни қирғичдан ўтказиб, 3х3 см дока орасига олиб қилинган тампонни бурун тешигига эрталаб ва кечқурун 15 минутга қўйилади. 2. Бронхит, трахеит ва ошқозон-ичак касалликларининиг яллиғланишида 500 грамм майдаланган пиёзга 50 грамм тоза асал, 400 грамм шакар қўшиб, 1 литр сув билан паст оловда 3 соат қайнатилган аралашма кунига 4-5 ош қошиқдан ичилади. 3. Томоқ оғриганда қирғичдан ўтказилган пиёз, олмани ва асални таъбга қараб аралаштириб, кунига 2-3 марта 2-3 чой қошиқдан ичилади. 4. Гижжа касаллигида (острица,аскаридада) наҳорга пиёзни селедка билан еб, кейин ошқозон-ичакни ич сурадиган дори ичиб тозаланади. 5. Пиёзбошини тозалаб, қўрга кўмиб пиширилади ва оғриқни камайтириш учун чипқонга қўйилади. 6. Илмий тиббиётда пиёз ўсимлигидан тайёрланган доривор препаратлар ичак атонияси, колит, атеросклероз, гипертония, гинекологияда кольпит касаллигини даволашда ишлатилади. 7. Пиёз ўсимлиги кучли бактерицид хусусиятга эга бўлгани учун қийин битадиган ва йирингли яраларни даволашда фойдаланилади. 8. 1 кг майдаланган пиёзни 2 стакан шакар билан яхшилаб қориштириб, духовкада сироп сариқ рангга киргунча тайёрланади. 1 ош қошиқдан кунига 3 мартадан жигар касалликларида 2-3 ой ичилади.
Раъно Тожибой қизи
Мавзуга оид мақолалар
7 . « ». . Еттинчи ҳадис Назр ибн Шайбон шундай сўзлаб берди у Абу давоми...

23:05 / 21.05.2018 4985
Ўзбек қизи чекиш орқали «имидж»ини оширмоқчи Авваллари ондасонда хориж фильмларида сигарета чекаётган давоми...

13:54 / 24.11.2016 3409
Ёлғон ndash фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун давоми...

01:20 / 02.04.2021 6231
Дастурхонимиз учун керак бўлади 500600 гр ингичка ип, крючок 1. 400 та катта мотив ва 324 та кичкина мотив тўқиб давоми...

12:17 / 25.01.2017 5296