Учуқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Герпес

Шундай хасталиклар аниқланганки, уларга йўлиққан киши бир зум довдираб қолади. Кўпинча улар бундай пайтда шифокор йўриғидан эмас, балки бировларнинг «доно» маслаҳатига амал қилиб, касалликни ўтказиб юборишади.

 Герпес (юнонча ҳерпес- учуқ) энг кенг тарқалган юқумли инфекциялардан биридир. У вирусларни қўзғатадиган тери касаллиги бўлиб, баданнинг турли қисмида ғуж-ғуж майда пуфакчалар ҳосил бўлиши билан кечади. Ҳозир ўзининг биологик, физик, кимёвий ва морфологик хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қиладиган 70 дан зиёд вируслар тури (жуда майда микроорганизмлар) аниқланган. Улар табиатда кенг тарқалган бўлиб, одам, ҳайвон, ўсимлик ва ҳашаротларда учрайди. Вируслар кўпгина юқумли касалликларни қўзғатиши исботланган. Касаллик манбаи бемор ёки вирус ташувчи ҳисобланиб, соғлом кишига турли хил йўллар билан юқади. Масалан, учуқ тошган одам бировни ўпганда ёки бемор сочиғидан, идиш-товоғидан фойдаланганда ва яна жинсий алоқа йўли билан ўтади. Совқотиш, шамоллаш, организм қаршилик кучининг (иммунитет) сусайиши, гиповитоминоз (организмда витаминлар етишмаслиги сабабли келиб чиқадиган касаллик ҳолати), турли инфекцион касалликлар (грипп), зотилжам, безгак каби хасталиклар оқибатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, оддий учуқ вируси бола организмига кўпинча чақалоқлик даврида тушади. Лекин касаллик аломатлари онадан ўтган иммунитет ҳисобига юзага чиқмай, кейинчалик иммунитет кучи сусайиб, қулай шароит туғилса, вируслар хуружга келиб, касаллик рўй беради. Одам организмига тушган учуқ вируси умр бўйи сақланиб қолиши ва герпесни даволаш ўта қийин кечиши фанда исботланган. Тиббиётда бу хроник вирус ташувчилик деб аталади. Оддий учуқлар лабга, бурун учлари, лунж, пешона, қулоқ, думба, сон оралари, билак, панжалар, оғиз бўшлиғи, кўз ва жинсий аъзолар шиллиқ қаватига тошиши кузатилади. У тошган аъзода тиниқ суюқлиги бор майда ғуж-ғуж пуфакчалар пайдо бўлиб, улар тезда ёрилиб, сарғимтир юпқа қора қўтир билан қопланади. Шунингдек, қичишиш, ачишиш аломатлари кузатилиб, баъзан лоҳаслик, эт увушиши, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши рўй беради. Оғир кўринишларида иситмалаш, асаб тизими ва ички аъзоларда қатор ўзгаришлар юзага келиши кузатилган. Учуқ пуфакчаси одатда 7-10 кунда битиб, ўрнида қизғимтир ёки жигарранг доғ қолдиради. У тушиб кетган жойда яна янги пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин (қайталайдиган учуқ). Учуқлар одатда бадан совуб кетгандан кейин, баъзида узоқ вақт офтобда тургандан сўнг ва кўпинча овқатланиш тартибига риоя этмаганликдан тошиб, ўткир юқумли касалликларга олиб келиши мумкин. Бу хасталикни безарар деб, хотиржам бўлмаслик керак. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ВОЗ) маълумотларига кўра, вирусли инфекциялардан ўлиш бўйича учуқ гриппдан кейин иккинчи ўринда турар экан. Учуқ касалликлари кўзи оғриган беморлар умумий сонининг 60 фоизига яқинни ташкил этиб, кенг тарқалгани учунгина эмас, шу билан бирга оғир асоратлари билан ҳам соғлиқ учун жиддий зиён бўлиб, ҳозирги вақтда у кўр бўлиб қолиш ва ногиронликнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Шифокорларнинг таъкидлашича, оғиз бўшлиғи ўткир учуқли стоматит 6 ойлиқдан 2-3 ёшгача бўлган болалар юқумли патологиясида қизамиқ, қизилча, тепкидан ҳам кўп учрайди. Катталарда стоматит одатда болаларга қараганда оғирроқ кечиши кузатилади. Олимларнинг фикрича, ўраб олувчи учуқни сувчечак вируси қўзғатади. Унинг бу тури билан фақат катталар оғриб, 10 ёшгача бўлган болаларда деярли учрамайди. Бемор билан мулоқотда бўлган болалар сувчечакка чалиниши мумкин. Ўраб олувчи учуқдан теридан ташқари асаб ҳам зарарланади. Бунда асосан бош оғриғи, шунингдек, оғриқнинг асаб йўллари (масалан, бел ва қовурғалар орасидаги асаб толалари) бўйлаб тарқалиши кузатилиб, кейинчалик асабнинг зарарланган қисмидаги терига майда пуфакчалар тошади (асосан, гавданинг бир томонига), пуфакча ичидаги тиниқ суюқликка аввал йиринг, баъзан қон аралашиши, яқинроқ жойлашган лимфа безлари катталашиши, ҳарорат кўтарилиши мумкин. Учуқли инфекиияларнинг энг оғир кўринишларидан бири марказий асаб тизимининг шикастланиши ҳисобланиб, 35 фоизгача ўлимга ва омон қолганларнинг эса ногиронлигига сабаб бўлиши таъкидланади. Агар учуқ жинсий аъзога тошган бўлса, жинсий алоқа вақтида бемордан соғ одамга юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу касаллик таносил аъзолари касаллиги қаторига киритилади. Жинсий аъзолар герпесида беморда майда пуфакчалар тошиб, тезда ёрилади ҳамда оғриқли яра ва чақалар вужудга келиши аниқланган. Пуфакчалар тошишидан олдин бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик юзага келади. Тошма ва сўгалсимон ўсмаларни юлиб ташлаш ярамайди. Чунки у инфекцияланиб, тез катталашиб, яна кўпайиши мумкин. Эркак ва аёллар жинсий аъзоларининг учуқ тошиб шикастланиши дунёнинг ҳамма мамлакатларига тарқалгани ва доим ўсиб бораётгани тиббиёт ходимларини ташвишга солмоқда. Бу касалликлар узоқ давом этиб, сийдик йўлларидаги яллиғланиш жараёнларини даволаш қийин кечади. Аёлларда эса бола тушиш ҳоллари содир бўлиши мумкин, ҳомила ва гўдакка учуқ юқиши чақалоқнинг нуқсонли, ақлий заиф бўлиб туғилиши ёки ўлимга олиб келиши таъкидланади. Буларнинг ҳаммаси учуқни даволаш ниҳоятда муҳим эканини кўрсатади, шунингдек, бу касаллик қайталанишининг олдини олиш зарур эканини тақозо этади. Бундай беморлар, албатта, тегишли тиббиёт муассасаларида рўйхатда туришлари шарт. Мазкур хасталикларга қарши курашда энг муҳим масала – дарднинг олдини олиш, шахсий гигиена қоидаларига, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни тақозо этади. Учуқнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, мавсумга қараб тўғри кийиниш, бемор билан узвий мулоқотда бўлмаслик керак. Учуқ ҳадеб фақат бир жойга чиқаверса ёки кўз, оғиз бўшлиғи, жинсий аъзоларда бўлса ва тез-тез қайталаб турса, албатта, шифокор назорати остида даволаниш лозим. Касаллик авж олганда бемор ўринда ётиши шарт. Унга витаминларга, микроэлементларга бой гўштли овқатлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, иммунитетни пасайтирувчи зарарли одатлар – спиртли ичимликлар ичиш, тамаки ва нос чекишдан воз кечиш зарур.

Сафар Муҳаммад

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvNgri9IhOCEMfeatureyoutu.beembed

23:05 / 26.12.2017 3258
       Бу воқеага, тахминан, икки йил бўлди. Ўшанда биз Шайх ҳазратлари билан пойтахтдаги бир спорт залига давоми...

22:17 / 08.02.2017 10056
Мухлислардан «Қизларжон» бу китоб биз аёлқизларнинг қўлимизга қувонч бўлиб келиб, хонадонимизга хайр давоми...

15:51 / 19.04.2019 5342
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Барчаларингизга бугунги давоми...

08:30 / 13.12.2016 11152