Яҳудий олим мусулмон бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳудий олим мусулмон бўлди

Америкалик яҳудий эмбриолог олим  Роб Гиллхам (Robert M. Gillham) Қуръон оятлари билан танишганидан сўнг Исломни қабул қилди.  Альберт Эйнштейн олийгоҳи олимининг эътиборини бир Қуръоний ҳақиқат ўзига тортди. У ҳам бўлса: ажрашган аёлларнинг 4 ой мобайнида эрга тегишдан сақланишларидир. Араб ОАВ ларининг хабар беришларича, олим олиб борган тадқиқотлар ҳам аёл кишининг организми эркак хромосомалар «изи»дан батамом халос бўлиши учун айнан шунча вақт керак экан.

Миср миллий маркази қошидаги тиббиёт профессори Абдул Босит ас Саиднинг айтишича, тадқиқотлар давомида Гиллхам ҳар бир жинсий алоқадан сўнг аёл  организми эркак «из»ларидан фақат 25 – 30 фоизга тозаланишини аниқлаган. Батамом тозаланиш эса фақат 4 ойдан сўнг бўлади. Бу ҳақида эса Қуръонда ёзилган. Айни шу кашфиёт Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий китоб эканлигини яна бир бора исботлади.

Эмбриолог олим ўз тадқиқотларини аввал АҚШнинг мусулмонлар кўп яшайдиган ҳудудида, кейин эса мусулмонлар яшамайдиган ҳудудида ўтказди. Гиллхам шуни аниқладики, муслима аёллардан фарқли ўлароқ бошқа аёллар ўз таналарида бир вақтнинг ўзида бир неча хил эркак хромосомаларига эга бўлганлар. Ўз рафиқасини ҳам текширувдан ўтказган олим, унинг танасида 3 хил эркак хромосома борлигини аниқлайди. Бу эса унинг хиёнат қилганидан дарак берарди. У учта фарзандидан фақат биттасигина ўзининг ҳақиқий боласи эканлигини аниқлашга муваффақ бўлади. «Муслималар – ердаги энг тоза (покиза) аёллардир», – дейди яҳудий эмбриолог.

Бу жаҳон эмбриологиясидаги илк ҳолат эмас. Ўз вақтида канадалик олим, анатомия ва эмбриология соҳасидаги етук мутахассис, жаҳоннинг 8 тилига таржима қилинган «Одам эмбриологияси» китобининг муаллифи  Кейт Мур шундай деган эди: «Агар мен Қуръонни билганимда, Нобель мукофотини бундан 20 йил аввалроқ олган бўлардим».

Эмбрионнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш жараёнида бундан деярли 1500 йил илгари Қуръонда битилган ёзувлар ўта аниқлик билан ифодаланганлигидан  Мур ниҳоятда ҳайратга тушади. Ўз кашфиёти хотимаси сифатида у янги китоб ёзади ва унга «Исломий қўшимчалар билан тўлдирилган одам эмбриологияси» дея ном беради.

islam-today.ru

Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchv1uyLrQwQC0Yampfeatureyoutu.be

12:10 / 18.12.2018 2801
Исроил тарихида илк маротаба муслима аёл судья этиб тайинланди    Исроил тарихида шариат судида биринчи давоми...

10:21 / 04.05.2017 4808
Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ давоми...

11:32 / 25.11.2016 7412
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллар 1. Ниятнинг бузуқлиги ва давоми...

09:12 / 26.01.2017 4619