Қўл телефони ва китоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Абдулмаликни дўстлари бир воқеа билан эслашади.

Ҳайит кунларининг бирида уни кўргани боришганда дарвоза очиқ экан. Дўстлари ҳовлига кириб, унинг чиқишини кутиб ўтиришди. Аҳмад қўлида китоб билан ҳовлига чиқди ва дўстлари борлигини сезмади ҳам. У шунчалик китоб ўқишга берилиб кетган эдики, улар унга салом беришгачгина, бошини мутолаадан кўтарди. Аҳмад дўстларидан узр сўради ва бир чигал масала устида бош қотираётганини, унинг ечимини билмагунича китобдан узила олмаганини ва Аллоҳ шу масаланинг ечимини билдирганидан сўнггина уларни сезганини айтди. Ҳайит куни у учун ҳақиқий байрам бўлганини таъкидлади. Ва: “Бу нафс бир нарсанинг ҳақиқатини билмагунча оғринади. Қачонки унинг устида изланиб ўқисамгина, роҳат лаззатини туяди”, деди.

Бунга ўхшаш воқеа бугунги кунимизда ҳам такрорланиб турибди, фақат бошқача шаклда. Кутубхонага кириб, эшикни тақиллатиб, салом бериб, дўстимиздан ҳол-аҳвол сўраймиз. У шунчалик мутолаага шўнғиб кетибди, деб ўйлаймиз. Қарасак, қулоқчин тақиб олиб, мусиқа тинглаётган бўлади. Бундай ҳодисалар кунда бир бўлаётгани йўқ. Балки ҳар соатда содир бўляпти...

Мавзуга оид мақолалар
6 февраль куни Москванинг  «Каро 11 Октябрь»  кинотеатрида Эрон тарихида энг қиммат деб тан олинган давоми...

20:23 / 27.02.2017 6031
11 « ». . Ўн биринчи ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

21:59 / 22.05.2018 3255
Ҳолвайтарга 100 г. ёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар ёки 150 г. қанд, 3 стакан қайноқ сув ва бир чимдим ванилин давоми...

13:14 / 29.11.2016 6636
МУАЛЛИМ Ҳикоя Урушдан кейинги йиллар... Куз изғирини этни жунжиктиради. Саҳар қоронғусидан кўча супуришга давоми...

10:55 / 15.03.2017 6470