Витаминлар етишмаса?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Витаминларга бўлган эҳтиёж инсоннинг ёши, жинси, жисмоний фаоллиги, сурункали касалликларнинг бор-йўқлиги, моддалар алмашинувининг даражасига боғлиқ. Витамин етишмаслиги организм қаришини тезлаштиради ва инфекцион касалликлар, ёмон сифатли ўсимталар келиб чиқишини оширади.

Е витаминини етишмовчилиги асаб ва мушак бузилишлари, кўз мушаклари сусайиши, юрак мушаклари азият чекишига сабаб бўлади. D витамининг етишмаса, рахит ривожланиши, асаб тизими зарарланиши мумкин. Фолий кислотаси етишмаслиги натижасида уйқусизлик, чарчоқ, иштаҳа йўқолиши, камқонлик, ҳазм жараёни бузилиши, қўрқув ҳисси кучайиши каби белгилар кузатилади. А витамини етишмаслиги иммун тизимини заифлаштиради, сўлак безлари секрециясини пасайтиради. Беморларда кўпинча қоронғида кўриш қобилиятининг сусайиши каби белгилар кузатилади. Шунингдек, сезиш қобилиятининг бузилиши, кўзнинг қизариши, қовоқларнинг шишишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. В12 витамини етишмаслиги камқонлик, кайфиятнинг тез-тез бузилишига сабаб бўлади, асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади, хотирани сусайтиради. Организмга С витамини етишмаса, милк шиллиқ пардаларининг шишиши ва қонаши кузатилади. Бу тишларнинг тушишига сабаб бўлиши мумкин. Витаминлар фойдаси Таркибида А, С, D, Е, В6, витаминлари бўлган поливитаминларни қабул қилиш иммун тизимини мустаҳкамлаш ва шамоллаш билан боғлиқ вирусли касалликларнинг олдини олишда самарали таъсир кўрсатади. В гуруҳи витаминлари стресс ҳолатида, операция ёки жароҳатлардан кейин иммун тизими фаолиятини кучайтиришга ёрдам беради. С витамини ёки аскарбин кислотаси инфекция билан курашда макрофаглар фаолиятини оширади. Е витаминини қабул қилиш барча ёшдаги, айниқса, кекса беморларда касаликка қарши чидамлиликни оширади. С ва Е витамини кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, катаракта билан касалланиш хавфини қайтаради, шунингдек, мавжуд касалликнинг ривожланишини секинлаштиради.

Мавзуга оид мақолалар
Ғуслнинг фарзлари 73масала Тирноқ устида хамир қотиб қолган бўлиб, унинг тагига сув етмаган бўлса, ғусл давоми...

19:00 / 25.07.2019 3223
 Қош қўяман деб, кўз чиқарманг Саҳобалардан бири «Эй Расулуллоҳ, одамларнинг энг қаттиқ балога дучор давоми...

08:43 / 26.01.2017 4821
КИЧКИНА БОЛАЧАНИ ЕЛКАГА КЎТАРИШ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

19:24 / 14.10.2016 10858
Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса давоми...

19:31 / 12.11.2016 6811