Фейсбук ҳукмлари ва одоблари (давоми) Саҳифани Қуръон ояти билан номлашнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи саҳифаларни Қуръон оятлари билан номлаш ҳам ўша оятларга ҳурматсизликдир. Шундан келиб чиқиб, фикримча, саҳифани Қуръон оятлари лафзи билан номламаслик керак, Унинг ўрнига бу номдан қасд қилинган мақсадга мувофиқ бўлган исмга ўзгартириш мумкин.

Яна Аллоҳ билувчироқ.

Саҳифани «Қуръон асираси» деб номлашнинг ҳукми

Бундай исм билан номлаш яхши эмас, чунки у мадҳ қилинадиган ёки мазаммат қилинадиган лафз бўлиши мумкин. «Қуръон асираси» деган сўз Қуръон уни асир қилиб олганини англатади. Қуръоннинг уни асир қилиб олишидан маъно нима? Бу Қуръонда инсонни ўз шаҳватларидан узоқлашиш учун чегаралайдиган буйруқ ва қайтариқлардан норозилик аломатими? Ёки Қуръонга амал қилиши билан мақтаниш юзасидан айтилганми? Агар шундай бўлса, ўз амалини яхши кўриш ва мағрурлик билан бўлмайдими? Ваҳоланки, буларнинг барчаси қораланган. Шундай экан, такаллуф ва муболаға ҳамда ҳаддан ошиш эҳтимоли бўлган ботил даъволарни тарк қилиш вожибдир. Аллоҳдан бизни тўғри йўлга ҳидоят қилишни сўраймиз.

Саҳифани Аллоҳга ёки Унинг расул ва набийларига
нисбатан муҳаббат маъносидаги номлар билан аташнинг ҳукми

Кўпчилик, айниқса, аёллар Facebookдаги саҳифаларини Аллоҳга ёки расул ва анбиёларга меҳр маъносидаги лафзлар билан номлайдилар. Масалан, «Роҳманнинг ошиқаси», «Аллоҳнинг ошиқаси», «Расул ёки мурсалинларнинг ошиқаси» каби. Баъзи олимлар буни қуйидаги сабаблар юзасидан жоиз эмас дейдилар:

1. «Ишқ» сўзи луғатда ҳаддан ташқари севгини ифодалайди. Бу борада «Ишқ – муҳибнинг маҳбубдан ажабланишидир», «Севгининг ошиқчаси иффатда ва бузуқликда бўлади»[1], «Ишқ – маҳбубасининг айбини фаҳмлашдан тўсилган ҳисдир», дейилади.

2. Ишқ масаласи Аллоҳ ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида ворид бўлмайди. Аллоҳга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга  нисбатан ишқ лафзини қўллаш жоиз эмас, чунки ишқ масаласига эркакнинг аёлга ёки аёлнинг эркакка рағбати, Аллоҳдан бошқага бўлган муҳаббати тушунчаси киради. Шоир бу ҳақда шундай дейди:

Ишқ билан йўқотиб ақлин, бўлди-ку ҳатто ошиқ.

Гар оз деб ҳисоблар экан, етмаски тоқат,

Гирдобни кўрса магар, ўйларки мавждир,

Гар ундан жой олар экан, бўлар-ку ғарқ.

Китоб ва Суннатда бу борада ворид бўлган таъбирлар «ҳубб» (яхши кўриш», «севиш») ва «муҳаббат» сўзларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур» (Моида сураси 54-оят), «Одамлар ичида Аллоҳга бошқаларни тенглаштирадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир» (Бақара сураси 165-оят). Шунингдек,Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳеч бирингиз мен унга отасию боласидан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмас», дедилар. Бухорий ривоят қилган.

Олимлардан бири шундай деган: «Муҳаббат турфа хил васфлар ва ўлчовлардан иборат бир жинс бўлгани учун, бу борада энг кўп зикр қилинадиган нарса Аллоҳ таоло ҳаққидаги (муҳаббат) бўлиб, бу У Зотнинг Ўзига хос бўлган, У Зотга муносиб бўлган тарзда ибодат қилиш, пушаймонлик ва бўйсуниш кабилардир. Шунинг учун бунда ишқ, севги, ҳис-туйғу, иштиёқ, эҳтирос лафзлари қўлланилмайди. Масалан, Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавли каби муҳаббат лафзи зикр қилиниши мумкин: «Аллоҳ Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган…» (Моида сураси 54-оят).

Хулоса шуки, мусулмон киши шаръий лафзлар билан кифояланиши керак. Аллоҳ таолога нисбатан Қуръон ва Суннатда ворид бўлмаган лафзларни қўллаш жоиз эмас.


[1] Қаранг: «Лисонул-араб» (Ибн Манзур): 10/251.

Мавзуга оид мақолалар
Кечаларнинг бирида бир киши имом Абу Ҳанифа ҳузурларига бориб Эй имом Мен анча вақт олдин молимни бир давоми...

20:22 / 16.08.2019 3731
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:32 / 25.05.2023 1416
Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг давоми...

11:14 / 25.04.2018 2765
Учинчи ҳикояФарзандларим ўртасида келишмовчилик чиқадиган бўлса, мен уларга бирбирларига хат ёзиб ярашиб давоми...

03:38 / 16.11.2023 1325