Тадбир («Илм гулшани» танловида ғолиб деб топилган мақола қаҳрамони)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="27164,27165,27166,27167,27168,27169,27170,27171,27180" orderby="rand"]

Тадбир

 «Кимки дунёни хоҳласа, илм олсин,

кимки охиратни хоҳласа ҳам илм олсин».

 (Ҳадиси шариф)

“Илм аҳлига кўз нурларим фидо бўлсин!”

“Илм гулшани” саҳифасида февраль ойида эълон қилинган “Дунё икки кўз билан кўришга арзимайди” мақоласи ғолибликка лойиқ топилган эди. Танлов муассислари мақола муаллифи Муҳайё Муҳаммад Юсуф билан бирга ҳикоя қаҳрамонига ҳам кўз нурлари, қалб қўрлари ҳамда қўл меҳнати маҳсули бўлмиш бетакрор санъат асарларини армуғон этдилар.

Ушбу мақолани сайтимизда ҳам мухлислар эътиборига ҳавола қилган эдик.

Таклифларга биноан кеча 23 март куни мақола қаҳрамони muslimaat.uz меҳмони бўлди.

Илмга муҳаббатли бўлган Мубинахон учун уюштирилган тадбир баланд руҳда кечди. Меҳмонимиз ҳадялар билан бирга Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг дуоларига сазовор бўлди. 

Саккиз ёшли қаҳрамон “Илм гулшани” танлови муассислари билан бирга muslimaat.uz сайти ижодкорларига самимий миннатдорлик изҳори битилган мактуб қолдирди.

“Илм аҳлига кўз нурларим фидо бўлсин!” шиорини қалбларига тугиб, илм аҳлига рағбат кўрсатаётган барча инсонлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

http://muslimaat.uz/quron-bilan-bezalgan-bolalik/

 

muslimaat.uz 

 
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади «У роббига махфий дуо қилган чоғини эсла» Марям сураси, 3 оят. Закариё алайҳиссалом давоми...

17:55 / 27.02.2017 7756
embedhttpswww.youtube.comwatchvlRGElBaE2Ufeatureyoutu.beembed

10:09 / 30.11.2017 4535
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳазрат Мир Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллудларига 575 йил давоми...

11:44 / 28.02.2017 7333
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида, уловларида давоми...

19:32 / 09.12.2016 5284