Жуфт танлашда муслималарга маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон учун жуфт сифатида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ, мукаммалроқ намуна йўқ. Улар ер юзида яшаган инсонлар ичида энг муҳаббатли, меҳрибон, раҳмдил ва сабрли жуфт бўлганлар. Ҳақиқатдан ҳам, улар ҳаётнинг барча жабҳаларида бизга мукаммал намуна бўлиб, уларнинг фазилатларини санаб тугатиш имконсиздир.

Айнан шунинг учун улар томонларидан белгиланган ўлчов – бу ҳар бир муслима ўзига умр йўлдоши танлашда интилиши керак бўлган нарсадир. Мусулмон эркаклар бўлса Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам эга бўлган фазилатларни эгаллашга ҳаракат қилмоқлари керак. Ахир улар Яратганнинг буйруқларини ўз ҳаётларига татбиқ этганлар.

Умр йўлдош танлашда қуйидагилар муҳим ҳисобланади:

Раҳмдиллик

Кўпинча инсонлар ёқтиришни муҳаббат билан адаштиришади. Ёқтириш жинсий майл туфайли юзага келади, муҳаббат эса ҳурмат ва раҳмдиллик асосида пайдо бўлади.

Муҳаббат – бу доимий меҳнат бўлиб, икки киши ўртасида пайдо бўлади ва мукаммаллашади.  Раҳмдиллик ва саховатлилик муҳаббатни уйғотади. Ички туйғулар асосида туғилган бундай муҳаббат узоқ яшайди. Вақт ўтиши билан юзаки муҳаббат ўлиши мумкин, ички гўзаллик эса яна ва яна сизни мафтун этаверади.

Ҳаёт эртак эмас. Турмушдаги ҳаёт – бу икки кишининг битта ҳаёти, муаммоларни бирга енгиб ўтиши ва ёнида ким бўлишига қараб бу муаммолар қандай ечим топишининг маълум бўлишидир. Раҳмдиллик – бу ғамхўрлик, мулойимлик, содиқлик ва айтилганига амал қилмоқликдир.  Буларнинг ҳаммаси оилани сақловчи ва мустаҳкамловчидир.

Бироқ турмуш қургунгача раҳмдиллик каби хислатни аниқлашнинг имкони борми? Сиз жуфт сифатида танлаётган инсон нима деяётганига қулоқ тутинг!  Унинг атрофдагиларга нисбатан муносабатига диққат қилинг! Бошқаларга ёрдам беряптими, бунда нималарни ҳис қияпти? Сизга юпанч керак бўлган пайтларда унинг сизга бўлган муносабатига аҳамият беринг! У фақатгина ўз туйғулари ҳақида ўйлайдими ёки атрофдаги инсонларнинг ташвишларига ҳам ҳамдардми,бу – жуда муҳим.

Меҳрибонлик ва ғамхўрликдан узоқ бўлган муҳаббатдан эҳтиёт бўлинг.

Умумий мақсадлар

Аввал ўзингизни англашингиз жуда муҳим.  Шунингдек, ўз эҳтиёжлари, интилишларини билиш, ундан сўнг эса сизнинг хоҳишингиз, сиз танлаган инсоннинг хоҳиши билан мутаносиб келиш-келмаслигини ҳам ўрганиш керак. Қуйидаги саволларга ўзингиз жавоб беринг! — Сизнинг қадриятларингиз, орзуларингиз ва келажак учун режаларингиз ўхшашми? — Никоҳингиз, агар сиз ягона мақсад сари интилувчи бир жамоа бўлсангизгина, муваффақиятли бўлади. — Агар сизнинг интилишларингиз ва қадриятларингиз турлича бўлса, жуфтликдаги ҳаётингиз «биргалик»да бўлмай, ҳар бирингиз ўз йўналишингизда ҳаракатланасиз. Бу ҳаракат токи йўллар тамом айрилмагунича давом этади. Гарчи ҳар икковингиз жуда яхши инсон бўлсангиз ҳам.

Умумий мақсадсиз қурилган никоҳ – бу ҳеч қаерга сузаётган кема бўлиб, унинг ғарқ бўлиши аниқдир. Жуда кўп оилалар эр ва хотиннинг тамоман икки хил дунё эканлиги, мақсадлари ҳар хил эканлигини англаб етганларида бузилади. Шунинг учун ҳали қирғоқдалигингиздаёқ муҳим мавзуларни ўзаро ҳал қилиб олиш керак: нечта фарзанд режалаштиряпсиз, уларни қай йўсинда тарбияламоқчисиз, қайси қадриятлар сиз учун энг муҳими, қандай ҳаёт тарзини мақул кўрасиз – бунинг ҳаммаси жуда муҳим. Ёдда тутинг! Оила – бу иттифоқ бўлиб ва у ягона мақсад доирасида қурилиши ва мавжуд бўлиши керак.

Инсонни ягона бутунлик сифатида қабул қилинг

Инсонни унинг яхши ва ёмон жиҳатларини ажратмасдан қабул қилишга ўрганинг.

Шуни яхши тушуниш керакки, сиз танлаган инсоннинг фақат ижобий эмас, балки салбий жиҳатлари ҳам бўлади. Сиз шу ҳолатда яшай оласизми? Сиз уларни қабул қила оласизми ва уларга сабр қиласизми? Кўпчилик турмуш қурар экан, ўз жуфтининг мукаммал инсон бўлишини кутади. Инсонлар фақатгина  яхши жиҳатларга шу қадар кучли аҳамият берадиларки, аста-секин биргаликдаги ҳаёт мобайнида камчиликлар кўрина бошласа, ўзаро тушунмовчилик ва никоҳдаги келишмовчиликлар юзага келади. Турмуш қураётганда бўлажак жуфтингизнинг ҳам камчиликлари борлигини аввалдан ўйлаб кўрсангиз, унга нисбатан нотабиий талаблар қўйишингизнинг олдини олади. Буни аввалдан тушуниш, сизларга кейинчалик бир-бирингизга эътироз билдириш эмас, балки биргаликда камчиликлар устида ишлаш имконини беради.

Ўзингиздан сўраб кўринг, сизга қай бири муҳимроқ – ўзаро гўзал муносабатларни қура оладиган жуфтми, кўнгли яқин инсонми, ёки моддий орзуларингиз рўёбими? Ҳаммамизни Аллоҳ яратган ва ҳеч қайси биримиз мукаммал эмасмиз. Шунинг учун «мукаммал» ва «мажбур» деган сўзларни унутинг! Сиз мукаммал бўлмаганингиз каби бўлажак жуфтингиздан ҳам бундай бўлишни кутманг.

Сайда Хайат

 

Мавзуга оид мақолалар
  ФАРҲОД ПОСЁЛКАСИДАГИ КИСЛОРОДЧИ АМАКИ Ҳаётда турли воқелар бўлади. Шундай пайтлар бўладики, сизга давоми...

14:40 / 07.03.2017 3919
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. Мумтоз давоми...

14:51 / 13.02.2018 2740
embedhttpswww.youtube.comwatchvu8Kv906xZdwembed

09:37 / 15.09.2016 3398
Баданни ғизо, яъни овқат ҳазм қилишга тайёрлайди. Организмнинг ўсишига замин ҳозирлайди.Моддалар давоми...

21:20 / 04.11.2023 1534