Онамнинг тилисан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азал-азаллардан мардона тилим, Энг суюк, энг ширин, бир дона тилим, Сўзласам, қалбимдан чиққандай бўлар, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Азал туркийларга инъомсан ўзинг, Энасой бўйидан пинҳонсан ўзинг. «Қутадғу билик»ка илҳомсан ўзинг, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Ҳазрат Бухорийни сенсан сийлаган, Буюк ишларини сен-ла ўйлаган, Маккага борса ҳам, сенда сўйлаган... Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Аҳмад Яссавийнинг хизматларида Нур сочган дунёнинг зулматларида... Дурдай терилгансан ҳикматларида, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Лутфийнинг тилида лутф бўлган ўзинг, Навоий тилига қулф бўлган ўзинг, Дунё тилларига зулф бўлган ўзинг, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Сен гарчи азалдан ғўр бўлган эдинг, Арабу форсдан-да зўр бўлган эдинг, Машраб фарёдига жўр бўлган эдинг, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Эсга солар эдинг ўзбеклигимни, Жайдари, тўпори сўздеклигимни... Ғазалга ундаган Нодирабегимни, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Чўлпону Фитратни ўйлатган ўзинг, Буюк Қодирийни сўйлатган ўзинг, Усмон Носирларни куйлатган ўзинг, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Сўйлаган сен ила ориф, зоҳидлар, Эрки қулликдан-да буткул соқитлар... Сенда шараф топди Эркин Воҳидлар, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Бугун сен юртимдек ўзимникисан, Сўзлаган ҳар калом, сўзимникисан, Эркалаб очилган кўзимникисан, Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим! Дунё минбарига бир кун чиқгайман, Сочилган сўзлардек ўзни йиғгайман... Аста ўзбекчада САЛОМ дегайман... Онамнинг тилисан, эй Она тилим, Отамнинг тилисан, эй Она тилим!

Хайрулла Ҳамидов

Мавзуга оид мақолалар
Аёл кишининг ташқи кўринишига хос хусусиятлар, мисол учун, қадду қомати, терисининг ранги ёки шу каби бошқа давоми...

21:44 / 19.01.2017 12417
Буюк саҳоба Муовия ибн Ҳакам асСуламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

19:00 / 01.10.2019 4540
Крайстчерчдаги воқеадан бир ҳафта ўтиб, жума куни бутун Янги Зеландия бўйлаб аёллар мусулмонларга давоми...

09:32 / 24.03.2019 3272
Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу ndash нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга давоми...

22:10 / 26.11.2023 4706