Зайтун мойи хосиятлари.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анжир билан қасам, зайтун билан қасам. (Тин сураси 1-оят)

Зайтуннинг бўйи тўрт, етти метргача борадиган майда баргли дарахт. Гули оқ, данакли, меваси куз ўртасида етилади. Зайтун жуда узоқ умр кўради. Сурия ва Фаластинда ҳатто икки минг йиллик зайтунлар учрайди.

Зайтун меваси таркибида юздан ортиқ моддалар, асосан, мой, оқсил, гликозидлар, дармондорилар бор.

Зайтун мевасининг мойи кимёвий таркиби жиҳатидан она сутидаги мойга яқин турадиган ягона ўсимликдир. Зайтун мойи табобатда қадимдан ишлатилиб келинади. Абу Али ибн Сино бундай ёзади: «Зайтун ёғи суртилса, оёқ-бўғин хасталиги билан оғриганларга фойда қилади. Ёввойи зайтун ёғи билан оғиз чайқалса, қонайдиган милкка шифо бўлади, қимирлайдиган тишларни мустаҳкамлайди. Кўзга тушган сув (катаракта) ва оқни кетказади. Ичакни бураб оғришига ва гижжаларга қарши ишлатилади. Яллиғли қулунжда фойда қилади.”

Зайтун мойига саримсоқ ва сабзи қўшиб пиширилса, қоринга сув йиғилишида наф беради. Зайтун мойининг қуйқаси қуруқ баданларда пайдо бўладиган яраларни битиради. Зайтун мойи қабзиятда сурги сифатида яхши наф беради. Ўт пуфагидаги тошни нуратиш хусусияти бор. Бунда зайтун ёғи лимон билан аралаштирилади.

Фойдали маслаҳатлар.

Зайтун ёғига узум сиркаси аралаштирилса, қуёш таъсиридан, сафро хилти ошиб кетишидан ҳосил бўлган бош оғриғига шифо бўлади. Бунда аралашмага латтани ҳўллаб, бошга боғлаш ёки суртиш керак. Зайтун ёғини уч маҳалдан ўн беш кун мобайнида томизилса, тиқилмалардан пайдо бўлган кўз касаллиги – катарактага даво бўлиши кузатилган.

Бўғин-бод касаллигини даволаш учун зайтун ёғидан 200 грамм, тоза керосиндан 200 мл ва 20 дона аччиқ қизил қалампир олинади. Қалампир майдаланади ва зайтун ёғи керосинга қўшилади, сўнгра илиқ жойда икки ҳафта сақланади. Сўнг оғриётган жойга суртилади ва жун мато билан ўралади.

Зайтун ёғига қичитқи – газанда ўти қўшиб қайнатилади. Тайёр бўлган қайнатмадан истеъмол қилинса, ичаклар бураб оғришини қолдиради, гижжаларни туширишда фойда беради.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси қудсий    Гувоҳлик бераманки,якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

20:02 / 29.12.2016 3802
Савол Ҳаммомда кийимсиз ҳолда чўмилса бўладими Жавоб Ёлғиз ҳолатда ғусл қилаётганда кийимларини ечиб давоми...

16:02 / 01.05.2017 7125
Ҳар бир мусулмон шахс ва оила яхши билиши лозим бўлган масалалардан бири мерос масаласидир. Мерос деганда давоми...

11:45 / 29.10.2016 8762
Тасаввур қилайлик, биз Нуҳ алайҳиссаломнинг умматларидан бўлсак... Ҳа, ўша даҳшатли тўфон ёдимизга келади, давоми...

12:41 / 01.02.2017 6806