Таомланиш суннатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилишларича, Мадинаи Мунавварага табиблар одамларни даволагани келишди. Улар олти ой ишлади, лекин шу вақт ичида бирор киши соғлигидан шикоят қилиб келмади. Табиблар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, олти ойдан бери бирорта ҳам одам даволаниш учун келмаганидан шикоят қилишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга даволанишга ҳеч ким келмаслигининг сабаби шундаки, бизда бетоблар йўқ, чунки қорнимиз жуда очмасдан овқат еймиз, қорнимиз жуда тўймасдан қўлимизни овқатдан оламиз», деган эканлар.

Оғизга оловдан бир парча солмоқ,

Бас, ҳаром луқмадан эрур яхшироқ.

Расул дер:« Тарк этмоқ зарра шубҳани,

Юз ҳаждан яхшидир ул маҳшар куни».

Ҳадиси шарифда:«Еру осмон орасидаги жамики яхшиликларнинг боши очликдандир. Еру осмон орасидаги барча фисқу фужур ва ёмонликлар манбаи тўқликдандир», дейилган. Дарҳақиқат, кам ейиш соғлиқ гарови, пулу молнинг исроф бўлмаслиги, ғафлатдан қутулиш, барча яхшиликлар боши, тану жоннинг саломатлиги боисидир. Яъни кам емоқнинг ўзи шифодир, чунки давонинг асли парҳездир.

Таом емоқнинг йигирма бир суннати бор:

1. Таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;

2. Таом ейишдан олдин икки қўлни бўғимларигача уч марта ювмоқ. Ҳадиси шарифда: «Ҳар кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин бўлғай», дейилган.

3. Таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;

4. Таом сузиладиган идиш сопол ёки ёғочдан бўлмоғи, зеро, бундай овқатланиш ҳам лаззатли, ҳам саломатликка жуда фойдали бўлиб, инсонни кибр ва манманликдан узоқлаштиради;

5. Таом билан бирга дастурхонга сирка ва кўкат келтирмоқ, чунки сирка келтирилган дастурхонда барака кўп бўлиб, фақирликни кетказади;

6. Яхши ва камтарин ҳолда ўтирмоқ;

7. Таомланишдан аввал «Бисмиллаҳ»ни айтмоқ;

8. Ўнг қўл билан емоқ;

9. Туз билан бошламоқ;

10. Туз билан тугатмоқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Эй Али, таомни туз билан бошлаб, туз билан тугатгин, зеро, туз етмиш иккита дардга даводир. Жумладан, жунун (девоналик), жузом, барас (тери касаллиги), қорин ва тиш оғриғи ва бошқа дардларга», деганлар. Шу билан бирга, туз очлик шиддатини пасайтириб, кам ейишга ҳам сабаб бўлади.

11. Нонни икки қўл билан синдирмоқ.

12. Қўл билан ейдиган таомни уч бармоқ, яъни бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар билан емоқ.

13. Таомни ўз олдидан емоқ.

14. Таом еган идишини яламоқ.

15. Таомдан сўнг «Алҳамдулиллаҳ» демоқ.

16. Қўлни артишдан олдин бармоқларини яламоқ.

17. Дастурхон устидаги нон увоқларини одоб ва эҳтиром билан териб емоқ.

18. Таомдан сўнг тишларини тозаламоқ.

19. Таомдан сўнг икки қўлини бўғимигача уч марта ювмоқ.

20. Таомдан сўнг оғзини уч бора ювмоқ.

21. Аллоҳ таолонинг зикри ва неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик;

Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч бир шахс мусулмон уламолар, мутафаккирлар ва адибларнинг қаламлари битиб кетган, бугунги кунимизгача давоми...

17:36 / 05.03.2017 3774
Сизни яратган, чексиз неъматлар билан сийлаган Раббингизнинг улуғ исмини биринчи марта айтган кунингизни давоми...

12:12 / 21.01.2017 14619
embedhttpswww.youtube.comwatchvWYvlsVC1b2Qembed

14:57 / 13.12.2018 8209
gallery linkfile sizelarge ids28828,28829,28830,28831,28832,28833,28834,28835,28836,28837,28838 orderbyrand Илмга муҳаббатни оширамиз     2017 йил 23 май куни давоми...

19:02 / 30.05.2017 4114