Қуръондаги тўрт оят
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Cалафи солиҳларидан бири ҳаётидан мамнун, нафси хотиржам, ҳаётидан нолимас, қийинчиликлардан эса оғринмасди. Ундан бу ҳақида сўрашганда, унинг жавоби қуйидагича бўлди:

― Қуръондаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётимда хафагарчиликка ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни тушундим: 1. Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас. У Зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборувчи бўлмас. У Зот Азизу Ҳакиймдир. (Фотир, 2)

2. Агар Аллоҳ сени зарарига оладиган бўлса, Унинг Ўзидан бошқа кушойиш берадиган йўқ. Агар У сени яхшиликка оладиган бўлса, бас, У ҳар бир нарсага қодирдир. (Анъом, 17)

3. Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир. (Ҳуд, 6)

4. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. (Шарҳ, 6)

Бу оятларни мулоҳаза қилиб кўринг ва ҳаётингизга татбиқ қилинг!

Араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018 ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 2526 давоми...

23:58 / 14.04.2018 4652
embedhttpswww.youtube.comwatchvtP82H5xWR8featureyoutu.beembed

17:34 / 15.05.2018 3914
embedhttpswww.youtube.comwatchvO5OjBaLdifEembed

14:56 / 11.03.2017 5155
Ҳозирги вақтда АҚШда 2100 та масжид фаолият олиб бормоқда. Мамлакат мусулмонларининг келиб чиқиши давоми...

16:57 / 15.10.2019 3654