ИСЛОМ АСРИ КУТУБХОНАЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТАРКИБ ТОПИШИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч бир шахс мусулмон уламолар, мутафаккирлар ва адибларнинг қаламлари битиб кетган, бугунги кунимизгача етиб келган асарларининг ҳажмини? бир қисмини бўлса ҳам? тасвирлаб бера олмаса керак. Шунингдек, уларга вақтлар ўтиши билан бир қанча зарарлар ҳам етган. Барча арабий ҳамда қадимги Ислом оламида ёзилган китобларни ўз ичига олган кутубхоналардаги китобларнинг аксар қисми ёки баъзилари ҳақида ҳужжатли маълумотлар ила уларнинг миқдорини рақамлар орқали ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунимизда ҳам ана шу китоблардан турли жойлардаги кутубхоналарда фойдаланиб келинмоқда.

Мана шу мақолада кутубхоналар ва уларнинг вужудга келиши тарихи ҳақида батафсил ўрганиб чиқамиз. Сўнгра хоссатан Ислом даврига оид кутубхоналар ва шундан кейин Исломнинг қалби бўлган асрдаги кутубхоналар ҳақида ишончли тарих орқали танишиб чиқамиз. Сўнг Умавийлар ҳамда Аббосийлар асридагилари ҳақида ҳам.

Таърифи: Юнеско ташкилотининг билдиришича «кутубхоналарнинг энг муҳим белгилари – бу барча нашриёт ташкилотлари ёки бошқа ҳужжатлар, эшитиладиган ва кўриладиган турлари вазифа эгаларининг хизматларига киритилган имтиёзлар, тарбия, изланиш ва кўнгил очиш мақсадидадир», кутубхоналарнинг асосий вазифалари шундай. Бу маълумотларни сақлаш ва уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдалиш ҳуқуқларидаги имтиёзлар ҳамда уларни тузатиш. Юнеско таърифида келган минг йиллардан бери воқеликда мавжуд бўлган бош кутубхона мақсади, яъни барча маълумотлар марказини бир жойга жамлаш ва уларни муҳофаза этиш, уларни келаси авлодларга етказиш учун.

Ташкил топиши: Тарихчиларнинг таъкидлашларича, энг биринчи кутубхоналарнинг пайдо бўлиши Нил дарёси бўйидаги Рофидинлар шаҳарларида дастлабки тараққиёт босқичига кўтарилган лойдан ясалган лавҳларга ҳужжатларни битиш Бобил, Найнаво ҳамда Ироқ шаҳарларида вужудга келган. Энг машҳур кутубхоналардан бири – бу «Ашурул банибал» бўлиб, унда турли битиклар ва сақланмалар бўлган. Қадимликлар каби улар ҳам бир нечта кутубхоналарга асос солишган. Рамзес кутубхонаси, Атфу кутубхонаси шулар жумласидандир. Қадимда мисрликларга ёзув ашёси ўлароқ бардий қоғози кўп фойда келтирган. Юнонлар асрига келиб мутафаккирлар ва файласуфлар фаолияти билан бир қаторда узоқ муддат давомида ҳақиқий кутубхоналар ҳам шакллана бошлади. Арасту ва Афлотун бунга мисол бўла олади. Буюк Александриянинг биринчи подшоҳи بطليموس سوتر мисрда Александрия кутубхонасига асос солди. У кутубхоналар тарихида ҳизмати ва китоб тасниф қилиш тизими жиҳатидан энг улуғ ва машҳур ҳодиса бўлди. Ислом асрида эса ёзиш ҳамда қайд этиш биринчи навбатдаги иш эмас эди. Аммо Ислом дини олиб келган ҳаракат туфайли қироат илмини ўрганиш Қуръон ва ҳадисни ёд олиш учун саҳифалар ҳамда китобларга эҳтиёж туғилди. Шу боисдан оят-ҳадислар ва уларга боғлиқ масалаларни ёзиб бориш кенг тарқала бошлади. Вақт ўтгач, кутубхоналар ташкил қилишга тўғри келди.

 Кутубхоналарнинг турлари: Ислом тараққиётида кутубхоналарнинг бошқа тараққиётларда кузатилмаган бир қанча турлари бўлганлиги маълум. Бу кутубхоналар барча Ислом давлатларида кенг тарқалди; ҳалифалар қароргоҳида, котиблар мадрасаси ҳамда жомеъларида, амирликлар пойтахтларида, чекка қишлоқлар ва узоқ жойларда ҳам вужудга келтирилди. Бу тараққиёт болаларнинг илмга бўлган муҳаббати билан яна ҳам ўз тасдиғини топди. 

Ислом тараққиётидаги кутубхоналарнинг эътирофи:

  1. Академик кутубхоналар: бу Ислом тараққиётидаги энг машҳур кутубхоналардан, улар ичида муҳим ўрин эгаллаганларидан бири бу Боғдод кутубхонаси (Байтул ҳикма)

2. Махсус кутубхоналар: Бу турдаги кутубхоналар бутун Ислом олами теварагида жуда кенг ва яхши тарқалган эди. Саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳо, ҳалифа Мустансир, Фатҳ бин Хоқон, ибн Умайд ва бошқа кўплаб кишиларнинг кутубхоналари бунга мисол бўлиши мумкин.

3.Оммавий кутубхоналар: бу унда маданий, инсоний мерослар ва унга оид тажрибалар сақланадиган маданият муассасалари: турли табақа, жинс, ёш, касб ҳамда савиядаги фуқаролар фойдаланишлари учун бўлган. Ҳалифа ал-Умавий ал-Ҳакам ал-Мустансир асос солган Қуртуба кутубхона шулар жумласидандир. ( 350-ҳижрий, 961-мелодий йиллар) Қуртубада.

4. Мадраса кутубхоналари: Ислом тараққиёти биринчи бор инсонларга таълим бериш учун мадрасалар бино қилишга аҳамият қаратди. Ҳар бир мадрасалар жуда тез фурсатда кутубхоналар билан бойитилди. Ана шундай мадрасалар Ислом даврида, айниқса, Ироқ, Сурия, Миср ва бошқа кўплаб шаҳарларда кенг миқёсда тарқалиб, исломий мадрасаларни янада улуғланишига сабаб бўлди.

Давоми бор...

Музниб Мустағфир

Мавзуга оид мақолалар
Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча давоми...

09:32 / 16.05.2017 3639
«АрРиёз» газетасининг хабар қилишича, Минода қизиқ воқеа рўй берди покистонлик ҳожия аёлни тўлғоқ тутиб давоми...

10:12 / 09.11.2016 3082
Агар бирортаси билан бир масала устида баҳслашсангиз, у сизга «Одамларнинг кўпчилиги шундай қилади», дейди. давоми...

16:15 / 27.02.2017 4139
    Бирлашган Араб Амирликларида озчилик мусулмонлар халқаро қурултойи таъсис этилгани ҳақида хабар давоми...

07:40 / 08.05.2018 2886