Гўдак тилидан (йигирма тўртинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма тўртинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирма тўртинчи кун.

Кеча дадам ўз хоналарида ўтирган эдилар. Секин ёнларига кирсам нималарнидур ҳисоблаб ўтирган эканлар. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Дада! Нималарни ҳисоблаябсиз? Анчадан бери шу ерда ўтирибсиз! - дедим.

Шунда дадам:

- Ҳали кўп нарсани билмайсанда ўғлим. Мен ҳисоблаб ўтирган нарса бу закотдир, - дедилар.

Мен эса:

- Закот нима дада? - дедим.

Дадам:

- Закот бу бизнинг молимиздаги камбағалларнинг ҳаққи. Пулимиз бир ҳисобга етганда, ҳисоблаб кўриб қирқдан бир қисмини ажратишимиз ва ўз эгасига олиб бориб беришимиз закот ибодатини адо этишимиз ҳисобланади, - дедилар.

Шунда мен яна сўрадим:

- Дада, ойим ҳам закот берадиларми? - дедим.

Дадам эса:

- Ҳа ўғлим. Ойингнинг тилла тақинчоқларини оғирлигини аниқлаймизда, кейин ундан ҳам закот ажратамиз, - дедилар.

Шунда мен:

- Дада! Маҳалламиздагилар ҳам беришадими? - дедим.

Дадам эса:

- Аслида пули, белгиланган ҳисобга етган ҳар қандай одам закот бериши керак. Бу, инсонлар орасида камбағалликни кўтариш учун Аллоҳ таоло томонидан жорий этилган тадбирдир. Лекин биз бунинг эвазига буюк ажрлар оламиз ўғлим, - дедилар.

Ўйлаб қолдим. Дунёда қанчадан-қанча камбағал ва оч инсонлар бор. Агар ҳамма бой инсонлар ҳам закот беришса эди камбағаллар ҳам яхши яшаб, яхши ҳаёт кечиришармиди. Ўз-ўзидан очликдан ўлаётганлар ҳам, қийналиб яшаётганлар ҳам қолмас эди.

Хуллас мен ҳам ҳамма ўйинчоқларимни йиғиб, ичидан энг яхшиларини закотга ажратадиган бўлдим. Ахир савобларимга яна савоб қўшилар эканку. Сизчи? Сиз ҳам закот ажрацизми?

Майли энди мен борай. Ҳали ўйинчоқларимни саралашим керак.

Мавзуга оид мақолалар
1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг агар милклар илвираб кетмаган бўлса. давоми...

11:33 / 25.11.2016 3961
«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади. Нидерландиялик руҳшунос, давоми...

18:49 / 01.12.2016 3875
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳий бўлиб, у Зотдан давоми...

15:59 / 01.12.2016 5254
Бугун Узэкспомарказда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган «TASHKENT BOOK FEST давоми...

20:51 / 02.10.2019 3248