Аёлларимизнинг ака ва укаларига бўлган муносабати. 5-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Гўзал миллий қадриятларимизга кўра ака-укалар, ота-оналаридан ташқари, ўз опа-сингиллари олдида ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳатто улар турмушга узатилганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳолларидан хабар олиб турадилар. Буни биз баъзан  ака-укаларимизнинг мажбурияти деб ҳам қабул қиламиз.

Ота уйидан кетган қизлар, одатимизга кўра, на уйдан ва на ўша уйдаги бирор моддий нарсадан таъма қилади. Иқтисодий таъминотимиз эрларимиз қўлларида экан, биз, одатда, борига шукр қилиб яшаймиз. Аммо орамизда ўта бой акасининг камбағал синглисига кўмаклашмаётгани хусусида эшитганлар ҳам бордир. Ва ёхуд аксинча ўзига тўқ опанинг укадан бирор нарса таъма қилиши ҳам учраб туради. Ака ёки укаларимизнинг бизга нисбатан адолатсизлик қилаётгани ҳақида сўзлашдан аввал «танганинг иккинчи томонига» ҳам қарайлик! Ўзимизнинг қайниопа ва қайнисингилларимиз қай аҳволда яшашяпти. Биз уларнинг акаси ёки укасига, яъни эрларимизга опа- сингиллари ҳолидан хабар олишни эслатяпмизми ёки уларни бу йўлдан қайтаряпмизми?      

Ўзимизда қўша-қўша тақинчоқлар бўла туриб, акамиз келинойимизга олиб берган бир дона узук ичимизни тирнайдими?

Укамизнинг хотинига қилган ширин муомаласи ғашимизга тегяптими?

Бугунги кун аёлларининг ака-укаларига бўлган муносабатлари қай даражада? Сиз уларда қандай комиллик аломатларини ва қайси камчиликларни кўрасиз? Фикрларингизни баён қилинг!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимизда бўлиб ўтаётган Қуръон қироати давоми...

01:19 / 04.02.2018 3591
embedhttpswww.youtube.comwatchv3VP7CsjTCBMembed

15:41 / 27.10.2016 6688
Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Муфассал тажвид» деб номланган китоби. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

11:06 / 07.03.2017 5928
 Юртимизда Қуръон тиловати мусобақаси давом этаётган кунларда яна бир қувончли ҳодиса рўй берди Ўзбекистон давоми...

14:28 / 30.03.2018 5137