Иймонли фарзандлар тарбия қилмоқчи бўлганларга 8 маслаҳат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймонли фарзандлар тарбия қилмоқчи бўлганларга 8 маслаҳат

Фарзанд тарбияси – бугунги кун воқеликларини ҳисобга олсак, осон ишлардан эмас. Мусулмон ота-оналар учун Ислом қадриятларига риоя қиладиган етук инсонларни тарбиялаш жуда муҳимдир. Атроф-муҳитнинг салбий таъсирларидан зурриётларимизни тўлақонлича ҳимоя қилиш мушкул. Шундай бўлса-да, ўзимиз ўрнак бўлган ҳолимизда, уларга ҳақ йўлни – Аллоҳ таолога итоат йўлини кўрсатиб беришимиз мумкин. Қуйида бир  қанча маслаҳатларимизни ҳавола қиламиз:

  1. Фарзандларингизга ягона Аллоҳгагина итоат қилишнинг муҳим эканини ўргатинг. Мусулмон ота-оналар болаларига сингдириши керак бўлган энг яхши нарса – Аллоҳнинг ягоналиги ва ибодатга У Зотдан бошқа ҳеч ким лойиқ эмаслиги. Бу инсон иймонининг асосий устунидир.
  2. Зурриётларингизга нисбатан меҳрибон бўлинг. Меҳрдан меҳр яралади. Биз катталар кичикларга меҳр берсак, улар ўз навбатида бошқаларга меҳрли бўлишади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга меҳрибонликнинг энг яхши намунаси бўлганлар.
  3. Ибрат тарзида фарзандларингизни Ислом оламида ўчмас из қолдирган инсонлар ҳаёти билан таништиринг. Уларга Бэтмен, Супермен ваҳоказоларни эмас, балки Али ибн Абу Толиб ҳамда кучли, қаҳрамон саҳобийлар ҳақида сўзлаб беринг. Ўз йўлида жасурлик ва барқарорликни намоён этганларга ҳурматда бўлишни сингдиринг.
  4. Ислом ва шариат ҳақида маърузаларни катталар даврасида эшитган афзал. Шунинг учун болаларингизга катталар билан ўтиришга рухсат этинг.
  5. Фарзандларингиз керакли эканликларини ҳис қилишсин. Улар билан оилавий ишларингиз ҳақида ўтроқлашинг, маълум вазиятларда уларнинг фикрларини сўранг. Муайян ёшга етмаганликлари учун мулоҳазаларига бефарқ бўлманг.
  6. Оилангизга кўпроқ вакт ажратинг. Бу – зурриётларингиз учун қилган энг яхши ишингиз бўлади. Биргаликда сайр қилинг, дам олинг, кўнгилдан суҳбатлашинг. Болаларингиз кимлар билан мулоқотда бўлаётганини назорат қилинг. Чунки айнан атрофдагиларнинг таъсирларига мойил бўлишади. Фарзандингизни сиз ҳимоя қилинг, атрофини сиз ўранг!
  7. Болаларнинг ота-оналари мақтовидан кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Шунинг учун уларни мақтаб туринг. Бу эса ўз навбатида фарзандингизни яхши амалларни қилишга рағбатлантиради. Аммо мақтов ҳам меъёрида бўлиши лозимлиги ёдингизда турсин.
  8. Зурриётларингизни ибодатга чорланг. Улар билан бирга ибодат қилинг. Фарзандингизга ибрат-ўрнак бўлинг. Намоз қандай ўқилишини сиздан кўриб улғайишсин. Ибодатнинг фазилатлари ҳақида уларга тушунча беринг, токи бу иш уларга малол келмасин.

Islam-today.ru сайтидан Гўзал таржимаси   

 
Мавзуга оид мақолалар
РУМАЙСО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО Румайсо розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга жаннатда Абу давоми...

17:30 / 25.02.2017 4405
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Улар «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда давоми...

11:44 / 29.11.2016 4430
Хотини. Хотин мустақил шахсдир, у эрига мулк ҳам эмас, тўла қарам ҳам эмас. Хотинда эрнинг фақат жуфти давоми...

14:32 / 04.06.2017 3507
embedhttpswww.youtube.comwatchvDAWHmlGL9Qembed

11:51 / 08.09.2016 3255