Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                             Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин. Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.

Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз. Яхши зурриёт :

<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>> (Оли Имрон сураси 38 - оят). Ворис :

<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>> (Анбиё сураси 89 - оят). Кўз қувончи :

<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>> (Фурқон сураси 74 - оят). Мусулмон фарзанд :

<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >> (Бақара сураси 128 - оят). Солиҳ ва солиҳа зурриёт :

<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 - оят).

Фойдаланилган манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси. Юсуф Шоший

Мавзуга оид мақолалар
Фосиқлар Аллоҳ субҳанаҳу таоло халойиқни яратди ҳамда уларни ҳидоятга бошлаб, тўғри йўлни кўрсатишлари, зулматлардан нурга, куфр ва исёндан иймону ҳақиқат давоми...

04:51 / 08.06.2019 295
Бугун 23 май 2019 йил санасида muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон муносабати билан аёлқизлар ўртасида гўзал овоз соҳибаларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган давоми...

04:14 / 24.05.2019 180
Макка шаҳрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асл шахсиятини қайта тиклаш ва у Зотнинг таълимоти ҳақидаги ҳақиқатни тарғиб қилишга оид янги лойиҳани давоми...

23:33 / 26.01.2017 794
Нижний Новгород жомеъ масжидида «Эҳсон» мактабининг аёллар гуруҳи мударрислари томонидан ташкил қилинган маданий тадбир бўлиб ўтди.Нижний Новгород Мусулмонлар давоми...

08:02 / 21.12.2016 625