XXIV Республика қорилар мусобақаси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида XXIV Республика қорилар мусобақаси бўлиб ўтди. Мана 3 йилдирки, «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди Республика қорилар мусобақасига мезбонлик қилиб келади. Мусобақанинг кўлами ва иштирокчиларининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу йилги қорилар мусобақаси ҳар йилгидан кўра таъсирчан ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бизнинг сайтимиз ҳам ушбу мусобақага ташриф буюриб, Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ходимаси, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Зарифа Қосимовани суҳбатга чорлади. У киши мусобақа ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтдилар: «Ушбу мусобақа Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчиликларида ҳар йили ўтказиб келинади. Республика қорилар мусобақаси Ўзбекистон Мусулмонлар идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан низом асосида ташкил қилинади. Бу йилги мусобақа юқори даражада ташкил қилинган. Маълумки, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тасарруфида 1 та Ислом институти ва 9 та ўрта махсус Ислом билим юртлари мавжуд бўлиб, улардан 2 таси аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртлари ҳисобланади. Тошкент Ислом институтида «Таҳфизул Қуръон» кафедраси бўлиб, у ерда фақатгина қорилар етиштириб берилади. Ушбу кафедрага талабалар Олий Маҳадни тамомлаган 1-курс талабалари ичидан танлаб олинади ва талабалар 2-3-4 курсларни ушбу кафедрада таълим олиш билан давом эттирадилар. Бу йилги мусобақада қизлар йигитларчалик юқори балл тўплай олмаган бўлсалар ҳам, улар билан бир мақомда туриб иштирок этишларини ўзи катта жасоратдир. Чунки йигитларимиз яқинда ўтган Рамазон ойларида масжидларимизда хатмга ўтганлар ва улар учун такрор бўлган. Аёлларда эса бундай имконият йўқ. Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу мусобақада олий ва 1-ўринни эгаллаган ғолибларимиз ғолиблик билан биргаликда Ҳалқаро қорилар мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдилар. Уларга халқаро мусобақаларда Аллоҳ ёр бўлишини сўраб қоламиз ва барча ғолибларни табриклаймиз». Биз «Muslimaat.uz» сайти ҳам мусобақа ғолибларини чин ва самимий қутлаймиз ва уларга икки дунё саодатини тилаб қоламиз. Зеро, Имом Суютийдан ривоят қилинган ҳадисда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бирингиз Аллоҳга муножот қилишни, У Зот билан сўзлашмоқни севса, қалб ҳузури ила Қуръон ўқисин», деб марҳамат қилганлар.
Мавзуга оид мақолалар
   Маълумки, ҳар бир нарса ўз номига эга ва номланишида ўзига хос тарихи ҳам мавжуд. Шу жумладан, ҳижрий давоми...

16:40 / 17.03.2017 5996
БУГУННИНГ МУАММОСИ      Муаллима ўқувчиси Юсуфнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини давоми...

08:02 / 29.04.2017 4743
Шайтонлар ғазабин чиқарган бу кун, Мўминлар орзиқиб кутишган бу кун, Аллоҳнинг рахмати ёғилган бу давоми...

05:08 / 27.10.2017 4545
Аллох мўъжизаларидан бири сувнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида фикр юритмоқчимиз. Ҳазрати Муҳаммад давоми...

04:56 / 29.12.2016 4941