Ҳадичаи Кубро номидаги аёл-қизлар Ислом ўқув билим юртида «Қориялар мусобақаси»нинг саралаш босқичи бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [gallery link="file" size="medium" ids="12021,12020,12019,12018,12022"]

  22 декабрь куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Ҳадичаи Кубро номидаги аёл-қизлар Ислом ўқув билим юртида «Қориялар мусобақаси»нинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон диний идорасининг хайрия бошқармаси ходими Худойбердиев Фаррух, Кўкалдош мадрасасининг мударриси Қурбоев Жасур, Хадичаи Кубро мудираси Ибрагимова Нозима, билим юрт мударрисаси Шайха Одинахон Муҳаммад Юсуфлар ҳайъат аъзолари сифатида қатнашдилар.

Мусобақа икки йўналишда, яъни мураттаб ва мужаввид қориялар йўналишида бўлиб ўтди. Мураттаб қориялар йўналиши бўйича 3 нафар, мужаввид қориялар йўналиши бўйича эса 6 нафар талабалар иштирок этдилар.

Мусобақа якунида Ўзбекистон диний идорасининг хайрия бошқармаси ходими Худойбердиев Фаррух сўз олди ва мусобақа ғолибаларини эълон қилди.

Мураттаб қориялар йўналиши бўйича ғолибалар қуйидагилар:

Камолиддинова Ҳабиба  I ўрин соҳибаси

Масидиқова  Ўғилой   II ўрин соҳибаси

Миржалилова Мухлиса  III ўрин соҳибаси

Мужаввид қориялар йўналиши бўйича ғолибалар қуйидагилар:

Шуҳратова Марям I ўрин соҳибаси

Авазова Одина II ўрин соҳибаси

Умаралиева Эъзозахон III ўрин соҳибаси деб топилди.

 Ғолибаларга эсдалик совғалари тақдим қилинди. Мусобақа Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолибалари энди «Қориялар мусобақаси»нинг шаҳар босқичида иштирок этадилар.

 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Шарқ аёлларининг гўзаллариклари тилларда достон бўлиб келган. Уларнинг гўзаллик сирлари асрдан асрга давоми...

03:07 / 27.11.2016 10123
Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридирҲижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи мил. 571 йил декабрьndash давоми...

19:42 / 21.05.2023 1586
Эрон томонидан Америка кино академиясининг нуфузли мукофоти «Оскар»га, «Чет тилидаги энг яхши фильм» давоми...

08:17 / 16.02.2017 3897
embedhttpswww.youtube.comwatchv7Tu2Zapi8Mkembed

10:07 / 24.05.2017 2594