Танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Суннатни тирилтириш – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салом-салавотлар бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз мухлисалар!

 Севимли сайтингиз «muslimaat.uz» тобора яқинлашиб қолган Мавлиди шариф муносабати билан Сиз азизларни муборакбод этган ҳолда, «Суннатни тирилтириш – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир» шиори остида мақолалар танловини эълон қилади.

Танлов шартига кўра, мақолаларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унутилган, унутилаёзган суннати санийялари қаламга олиниши лозим.

Шу пайтга қадар ўтказилган танлов натижалари мақоланинг энг кўп ўқилганига кўра эълон қилинган бўлса, ушбу танловимиз ғолибларини мухлисларимизнинг билдирган фикр-мулоҳазалари, мақола мазмунига берган баҳолари инобатга олинган ҳолда ғолиблар аниқланади.

Шунингдек, қимматли вақтларини аямасдан ҳам илм, ҳам савоб умидида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, холис ҳакамлик қилган иштирокчилар ҳам сайт маъмуриятининг махсус совға-мукофотлари билан тақдирланадилар.            

Танловда иштирок этинг, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ҳаёт бахш этиш билан нафақат ғолибликка, балки савобга эришинг, қалб аҳли бўлинг!

 

 Гўдаклик йўргагингиз оқ булутдан ўралган,

Туғилишингиз ҳамон сажда амри берилган.

Бошингизда оламга раҳмат тожи кўринган,

Коинотнинг сарвари, ё ҳазрати Муҳаммад!

(Соллаллоҳу алайҳи васаллам)

 

Мақолаларингизни 8 Сафар (10 ноябрь) – 15 Рабиул аввал (15 декабрь) муддат ичида “muslimaat@islom.uz” электрон манзилида кутиб қоламиз.

muslimaat.uz

 

 
Мавзуга оид мақолалар
«Хушбўй» бақлажонлар Масаллиқлар 3 дона бақлажон 12 дона тухум 5 ош қошиқ нон талқони 2 ошқошиқ давоми...

07:30 / 29.11.2016 3152
embedhttpswww.youtube.comwatchvnIXfuPjxgEMfeatureyoutu.beembed

12:37 / 04.09.2018 2512
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи давоми...

14:19 / 06.10.2016 4102
Исломнинг аёллар ишлаши борасидаги мавқифи Ислом илк зоҳир бўлган пайтдан бошлаб аёллар масалаларига давоми...

03:54 / 26.04.2019 2846