«Xушбўй» бақлажонлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хушбўй» бақлажонлар

Масаллиқлар:

  • 3 дона бақлажон
  • 1-2 дона тухум
  • 5 ош қошиқ нон талқони
  • 2 ошқошиқ кунжут
  • 1 ошқошиқ қуритилган ошкўклар(райхон, укроп)
  • туз
  • ўсимлик мойи

Тайёрланиши:

Бақлажонларни ювиб, 1 см га яқин қалинликда кўндалангига кесиб олинади.

Бақлажонларни идишга солиб, туз сепилади ва 30 дақиқага қолдирилади. Сўнг совуқ-тахир таъми кетиши учун совуқ сувда ювиб ташланади.

Тухумни туз билан аталанади.

Нон талқони, кунжут ва қуритилган ошкўкларни аралаштириб олинади.

Бақлажон доирачаларини тухумга ботириб олинади,

.

Кейин ҳамма томонидан талқонга буланади.

Ўсимлик мойида ҳар икки томони қизаргунча қовуриб олинади.(Ҳар бир томонини 5-6 дақиқадан)

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз тикланди. Диёримизда мусулмонларнинг давоми...

06:25 / 11.02.2018 3070
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ  Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

14:14 / 24.12.2016 7369
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида Қуръон мусобақасининг сўнгги босқичига тайёргарлик давоми...

08:56 / 15.04.2018 3528
 Саратов Ислом мажмуасида аёллар ўртасида «Фиқҳ билимдонлари» викторинаси бўлиб ўтди, дея хабар беради давоми...

14:09 / 21.12.2016 3002