Танловда қизлар ўртасида мусулмон ҳуқуқи бўйича энг билимдонлар аниқланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Саратов Ислом мажмуасида аёллар ўртасида «Фиқҳ билимдонлари» викторинаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Саратов области Мусулмонлар Диний Идорасининг матбуот хизмати.

«Шайх Саъид» мадрасасининг кечки бўлинмаси талабаларидан таркиб топган иштирокчилар уч жамоага бўлиндилар:«Фийсабилиллаҳ», «Сунна» ва «Ал-Ихлос». Уларнинг ҳар бири ўз шиорига эга бўлиб, ўзлари ҳақида кичик ижодий намойиш ҳам тайёрладилар. Ўйин давомида бошловчи билимдонларга фикрлаш учун қизиқарли мусобақалар ва блиц саволлар тақдим қилди. Жамоаларнинг амалий машқлари ҳам ўзгача қизиқиш уйғотди: унда иштирокчилар манекенда хожига эҳромни қандай кийинтириш кераклигини кўрсатиб беришлари лозим эди. Викторинада мухлислар ҳам иштирок этдилар. Тўғри жавоб учун уларга совғалар берилган бўлса, ютган баҳоларини ўзлари ёқтирган ўйин иштирокчиларига тақдим қилишлари мумкин эди. Жамоалар яхши тайёргарликни намойиш этиб, ўйин давомида тўпланган баллар сони бўйича ёнма-ён бордилар. Танлов охирида кичик фарқ билан «Сунна» жамоаси ғалабага эришди. Викторина ҳайъат аъзоларига жуда маъқул келди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай ўйинлар жуда ҳам фойдалидир. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, илм ва эҳсондаги мусобақа яхшидир. Таъкидлаш лозимки, Саратов Ислом мажмуасида бундай викторина аввалроқ эркаклар ўртасида ҳам ўтказилган эди.

islam.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Соғлом танда соғ ақл Ҳаракат нафақат мушакларни мустаҳкамлаш учун, балки хотирани ривожлантириш учун ҳам давоми...

08:49 / 24.12.2016 6146
  gallery linkfile sizemedium ids8086,6057,5915,5809,5808,5807,5806,5804,5571,6241,6256,6193,6100,6171 Ҳазратсиз Рамазон Бисмиллаҳир давоми...

05:33 / 07.02.2017 7555
Намозда қуйидагилар макруҳдир Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат. «Хушуъ» аъзоларнинг давоми...

07:01 / 18.05.2017 7168
Бир қудуққа нажас тушса ёки ҳайвон ўлиб шишиб кетса ёхуд ёрилиб кетса, ё одамми, қўйми ўлиб қолса, имкони давоми...

00:41 / 10.11.2016 3801