Саждадаги дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳазрат. Сиздан айрим нарсалар ҳақида сўрамоқчи эдим. «Саждада дуоларни кўпайтиринглар», деб айтилган ҳадисни ўқиган эдим. Саволим шундан иборатки, фарз ва суннат намозлардаги саждаларда ҳам дуо қилса, бўладими? Жавоб: Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб, дуо қилиш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар. «Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин», каби  дуолар ҳаромдир. Намознинг ичидаги дуо, албатта, араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Уламоларимиз, саждадаги дуолар нафл намозларида бўлгани яхши, деганлар. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Аёлга эҳтиром Бир неча кунлар аввал пойтахтимиз масжидларидан бирининг имомхатиби айтган сўзлар интернет давоми...

08:59 / 08.04.2017 7801
ХУЛҚ Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг. Даъватингиз таъсири учун Хулқингизни тўғрилаб давоми...

16:06 / 18.11.2016 3543
Эркак кишининг турмушидан келиб чиқиб айтган монологи Елкан, шамол бўлмаса, катта денгизда ҳаракатсиз давоми...

16:00 / 22.07.2019 4279