Динимизда мушкулкушод борми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ҳазратлари, бизни сиздай олим инсон билан замондош этган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мен бозорчиман, бизнинг бозорда одамлар ҳар сешанба эрталаб бозорга битта ёки иккита халтада бўғирсоқ келтириб, кўринган одамга «Татинглар, мушкулкушоддан келяпман», деб озгинадан тарқатиб чиқадилар. Савдогарлар ичида «Савдомиз яхши, мушкулимиз осон бўлсин», деб бориб-келадиганлар ҳам бор. Динимизда мушкулкушод борми?

Жавоб: Динимизда сиз айтиб ўтган мушкулкушод йўқ. Умуман, ундан бошқа ҳам мушкулкушодлар йўқ. Мушкулларни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина осон қилади. Шунинг учун ҳар бир банда барча нарсада, жумладан, мушкулини осон қилишда ва бозорнинг юришишида фақат Аллоҳ таолонинг  Ўзидан ёрдам сўраши лозим.

Ҳаётида барака бўлишини, ризқининг кенг  бўлишини истаган кишиларга Набийимиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида етарли тавсиялар бор. Келинг, улардан айримларини эслатиб ўтайлик. Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Умматимга тонгида барака бергин!» дедилар. У Зот бирор сария ёки қўшин юборсалар, эрта тонгда юборар эдилар. Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, мулки кўпайиб кетди». Термизий ривоят қилган ва «Ҳасан» деган. Бу ривоятда тонгда барака бўлишига Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетгани ва унинг самараси, айниқса, тижорат ишида тажрибадан ўтгани таъкидланмоқда. Ушбу ҳадиснинг ровийи Сохр Ғомидий ўзлари ривоят қилган ҳадисга оғишмай амал қилганлари туфайли бойиб кетган эканлар. Ҳар бир нарсада эрта саҳардан ҳаракат қилиш жуда ҳам фойдали ва баракотли. Чунки бунга  Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Нима иш қиладиган бўлсак, эрта саҳардан бошлашга одатланишимиз керак. Касб қилишдан мурод ризқ топишдир. Ризқ топишга ҳаракат қилган ҳар бир одам иложи борича осон йўл билан кўпроқ ризқ топишни хоҳлайди. Ҳар бир одам ҳам ризқи кенг ва мўл бўлишини хоҳлайди. Хўш, бу орзуга эришишнинг йўли қандоқ? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг бўлишини ёки умрининг узоқ бўлишини яхши кўрса, силаи раҳм қилсин», дедилар». Бухорий ривоят қилган. Демак, ота-онага, қариндош-уруғларга яхшилик қилиш ризқнинг кенг, умрнинг узоқ бўлишига сабаб бўларкан. Мўмин-мусулмон банда бошқаларнинг моддий ёрдами эвазига кун кечиришга, текинхўрликка ва шунга ўхшаш ишларга интилмаслиги, ўз меҳнати билан ризқ топишга ҳаракат қилиши лозим. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришурrdquo, деган. Аъло сураси давоми...

20:00 / 17.05.2020 7462
Омск шаҳри  ва Омск вилояти мусулмонлари марказлаштирилган диний идораси 16 март 2015 йил Ассалому алайкум давоми...

03:47 / 03.02.2017 5312
Дунёдаги барча адашишларнинг  асосий сабаби илмсизликдир. Суқрот Илм бор жойда жоҳилиятга ўрин йўқ. Жоҳил давоми...

09:54 / 07.02.2018 4084
  «Фидя»нинг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол давоми...

06:29 / 01.06.2017 4781