Фарзандларимизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни уйғотамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни уйғотишда бир нечта усуллар мавжуд:

― ота-оналар  болаларига кичкина саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган аҳдлари, у Зот чақирсалар дарҳол жавоб беришларини, буюрган ишларини бажаришлари, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нимани яхши кўрсалар,  шуни яхши кўришлари ва набавий ҳадисларни ёдлаб, уни етказганлари ҳақида сўзлаб беринг.

― ҳадислардан кучлари етгунча ёдлатишга ҳаракат қилинг. Ёдланган ҳар бир ҳадис учун мукофотланг.

Забирий ривоят қилишича, Анас ибн Моликнинг фарзанди илм ўрганаётганида, у киши эшикнинг орқасида тураркан. Агар хато қилса, эшикни тақиллатар, уни тушунган ўғли бошқатдан қайтарар экан.

Хорис ибн Надр деди: «Адҳам ибн Иброҳимни шундай деганини эшитганман: «Отам менга, эй болам, ҳадисни ёдла, дерди. Ёдлаганимни эшитганидан кейин менга дирҳам берарди. Шунинг учун ҳадисни ёдлардим.

― Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, ғазотлари, саҳобаларнинг ҳаёти ҳақида уларнинг ақллари етадиганларини уларга шарҳлаб берингки, уларга бўлган муҳаббати ошсин, босиб ўтган йўлларидан таъсирлансин ва уларнинг  дин ривожига ёрдам берганларини,  амаллари ва иймонларида собит турганларини англаб руҳланишсин.

Болаларингизга саҳобаларнинг ва салафларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга бўлган кучли қизиқишларини, ҳаттоки Қуръони Карим билан бирга ўргатганлари ҳақида болаларга тушунтириб, сўзлаб беринг. Чунки ҳадислар Қуръон маъноларининг таржимасидир. Исломни воқеъликдаги кўринишидир. Булар ҳақида эшитиш нафсда ажиб таъсир кучига эга.

 Шунингдек,  ота-оналар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик ҳаётларини, Ҳалимаи Саъдия  билан кечирган ҳаётларини, Ҳалиманинг уйидаги барака ва яхшилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабабларидан бўлганлиги, ҳижрат ҳақида, Аллоҳ таоло мушрикларнинг кўзларини парда билан тўсгани ҳақида, у Зотга шерик бўлганларни раббоний иноят сийлагани ҳақида сўзлаб бериш лозим.

― болаларнинг қалбини Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатлари билан тўлдириш лозим.

 Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болаларингизни уч хислат ила тарбияланглар: Пайғамбарларингизга муҳаббат, аҳли байтга муҳаббат ва Қуръонга муҳаббат ила тарбияланглар. Қуръонни ёдлаган  Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ  Кунда набийлар ва анбиёлар билан бирга бўлади», дедилар.

― ҳар куни болаларига  сийрат дарсларини уюштириш мақтанилган амаллардан ҳисобланади. Шундай дарсларда болаларнинг ёшлари ва ақлий салоҳиятларига хос ва мос мавзулар танлаш лозим.

Назокат тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 15 сентябрь 2019 йил санасида muslimaat.uz сайти ҳамда Bintu Sodiq ахборотмаърифий каналининг «Сарҳисоб1440» ҳисобот давоми...

11:00 / 15.09.2019 1717
  Аллоҳ шайтонни жаннатдан  лаънатлаб қувгaн вақти шайтон Аллоҳга шундай деган экан «Мен одамзоднинг 4 давоми...

10:44 / 07.03.2017 7633
Баъзида оддийгина бир сурат мингта сўздан кўпроқ маънони англатиши мумкин. Индонезияда олинган мана бу давоми...

06:48 / 24.01.2019 3071
  Муборак Рамазон ойи кириб келишидан бир неча кун олдин мана шу кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

11:10 / 07.02.2017 6318