Қайтар дунё эмасми?!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзида оддийгина бир сурат мингта сўздан кўпроқ маънони англатиши мумкин. Индонезияда олинган мана бу сурат ҳам ота-онага яхши муносабат намунасини ифодалаш билан бирга ота-оналик қанчалик масъулиятли ва мураккаб вазифа эканини ҳам эслатади.

Ҳадислардан бирида айтиладики: "Фарзанд учун ота-она бера оладиган энг яхши нарса бу – яхши тарбиядир". (Бирорта ота ўз фарзандига одоб-ахлоқдан афзалроқ мерос беролмайди.) Лекин кўпчилик учун бу тушунча "ёпиқлигича" қолиб кетяпти.

Яхши ота-она бўлиш нима дегани? Тарбия нима асосида бўлиши керак: муҳаббатми ёки қаттиққўллик? Эҳтимол, ҳар бир оиланинг ўзи тарбиялаш йўлини танлаб олар...

Шу ўринда фарзандларнинг ҳам ота-она олдидаги белгиланган бурчлари борлигини унутмаслик керак.

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло: "Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат этишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф!» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!" дейди (Исро сураси, 23-оят).

Бу расм фарзандларга ҳам, ота-оналарга ҳам навбатдаги бир эслатмадир. Болалар ўсиб-улғайиб, ўзлари ҳам ота-она бўладилар. Ота-оналар ҳам кун келиб, қариликка дучор бўладилар, фарзандларининг тушунишига, мурувватларига, ёрдамларига муҳтож бўладилар.

Бахтли болалик ва бахтли кексалик – бутунлай турли тушунчалар, лекин ўйлаб кўрилса...

Islam-today,О

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvpNyS5KmMnLwfeatureyoutu.beembed

09:14 / 13.08.2018 2285
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама ва азиза опасингиллар Аввалги хабарларимизда давоми...

16:35 / 02.02.2017 5975
      Болалар ўз отаоналаридаги муомала маданияти ва хулқатворни осон ўзлаштириб оладилар. Агар сиз дўконга давоми...

08:52 / 11.02.2017 6710
embedhttpswww.youtube.comwatchvtzIA5hpYSoembed

13:39 / 13.08.2018 2232