Индонезияда Қуръони Каримнинг 16 та маҳаллий тилдаги маънолар таржималари чоп этилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Индонезия дин ишлари вазирлиги Қуръоннинг 16 та маҳаллий тилдаги таржималарини чоп этди.

Жакарта маданият марказининг хабар беришича, яна бошқа бир неча тилга таржима ишлари ҳам олиб борилмоқда. Дин ишлари вазири Луқмон Ҳаким Сайфуддиннинг айтишича, Қуръон маъноларининг ҳар бир тилга таржимаси икки йилча вақт олади. У, шунингдек, Қуръон маънолари таржимаси ҳеч қачон асл араб тилидагидек бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ислом Индонезияда энг кўп эргашиладиган диндир. 2010 йил ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат аҳолисининг 87.2% қисми ўзларини мусулмон деб билади. Шу билан бирга Индонезия жаҳонда энг кўп мусулмон (225 миллион) яшайдиган давлат ҳисобланади.

Ушбу жануби-шарқий Осиё мамлакати турли тилларда сўзлашадиган юзлаб этник гуруҳларнинг ватанидир.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvRxsnb7NFNgembed

13:53 / 19.11.2018 2087
Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз фазлингдан кўрсатиб, у зотга қиблани ўзгартириб берганингдек давоми...

05:28 / 07.03.2023 1863
embedhttpswww.youtube.comwatchv5xqg3FHnOYsfeatureyoutu.beembed

12:52 / 10.03.2018 2167