Беҳуда гап ва ишлардан сақланиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қайси бир ишнинг охиратга бирор фойдаси бўлмаса, у беҳуда иш ҳисобланади. Қуръон ва ҳадисда беҳуда гап ва ишлардан сақланиш ҳақида таъкид ва тарғиботлар қилинган. Қуръони Каримда нажот топувчи мўмин сифатини шундай баён қилинган: وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ (٣) «Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир» (Мўминун, 3).

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ نَصْرٍ النَّيْسَابُورِىُّ وَغَيْرُ وَاحِدٍ قَالُوا حَدَّثَنَا أَبُو مُسْهِرٍ عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ سَمَاعَةَ عَنِ الأَوْزَاعِىِّ عَنْ قُرَّةَ عَنِ الزُّهْرِىِّ عَنْ أَبِى سَلَمَةَ عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - «مِنْ حُسْنِ إِسْلاَمِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لاَ يَعْنِيهِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсоннинг яхши мусулмон бўлишининг (бир жиҳати) бефойда ишларни тарк қилишидир», дедилар»

Термизий ривоят қилган.

Шу боис бефойда тортишув ва ишлардан мусулмон киши доимо сақланиши лозимдир. Айниқса, шундай улуғ ва муборак Рамазон ойида бу жуда ҳам аҳамиятлидир.

Умму Муҳаммад Амин

Мавзуга оид мақолалар
Фуқаҳоларимиз, «Закот мусулмон, балоғатга етган, оқил, ҳур, махсус нисобга ва шартларга эга мол соҳибига фарз давоми...

08:36 / 07.10.2016 4458
      Гўзал миллий қадриятларимизга кўра акаукалар, отаоналаридан ташқари, ўз опасингиллари олдида ҳам давоми...

16:49 / 08.02.2017 4042
embedhttpswww.youtube.comwatchvf1wstI1NGDgembed Мен ҳам инсониятнинг бир аъзосиман.  Аниқ биламан, агар мен Аллоҳ азза ва жаллани давоми...

09:42 / 25.03.2019 3247