Қирғизистонда илк раҳбар-муслималарнинг форуми бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

20-21 август кунлари Қирғизистонда илк Марказий Осиё раҳбар-муслималар форуми бўлиб ўтди. Тадбирга 80 га яқин қатнашувчилар келди. Жумладан, Қозоғистон ва Тожикистон фуқароларидан  ҳам 10 нафар аёл   иштирок этди.

Форумда муҳокама қилинган масалалар қуйидагилардан иборат:

— Исломда аёл кишининг ўрни;

— Қирғизистондаги динлараро муносабатлар;

— Аёлларнинг экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолиш сабаблари ва оқибатлари;

— Бугунги кун муслималарининг Қуръон ҳамда Суннатга мувофиқ ташқи кўриниши.

Форум қатнашчилари қўшни мамлакатлардаги аёлларнинг диндаги ўрни масалаларига оид тажрибаларини умумлаштирган ҳолда хулосалар чиқаришди. Сўнгра Марказий Осиё мамлакатлари мусулмонларига мурожаатнома ёзишди.

«Бу муслималарнинг  ўзаро қўшни мамлакатларнинг давлат органлари билан ҳамкорлик майдонидир. Иштирокчиларнинг вазифаси – заиф, илм даражаси юқори бўлмаган аёлларга экстремистик мафкураларнинг асл мақсадларини ёритиб берувчи таклиф, ҳамда тавсияномалар тақдим қилишдир»,  дея тушунтиришди тадбир ташкилотчилари.

                                                                         Манба: «islamisemya.com»

Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар оиласи Мадинаи мунаввара ва Пайғамбар оиласи Масжиди Набавиййага ёндош қурилган Пайғамбар давоми...

06:12 / 11.12.2016 3989
 Вақт ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳрибон амакилари Абу Толиб бошчилигида тижорат давоми...

07:02 / 01.12.2017 2238
     Муҳаррам ойи ҳижрий қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи муҳаррам янги йилнинг давоми...

16:25 / 21.09.2017 5072