Россиялик мусулмонларнинг ҳаж амалини бажаришга имкониятлари йўқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доллар курсининг ўзгариб туриши туфайли Саудия Арабистонининг муқаддас қадамжоларига йўл харажатлари қимматлашган. Шунинг учун россиялик мусулмонлар бу йил ҳаж амалини бажаришдан қайтмоқдалар. Россия муфтийлари Кенгашининг хабар беришича, бу йили россиялик зиёратчиларнинг сони 16,4 мингдан кам  кишини ташкил этади. Саудия Арабистони Россия учун айнан шунча ўрин ажратган. Шунингдек, ўринларнинг шаҳарлараро тақсимланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо ҳали қатъий қарорга келинган эмас. Муфтийлар Кенгаши раисининг ўринбосари Рушан Аббосов изоҳ беради: «Ҳозиргача фақат Қрим шаҳрига ажратилган 300 ўрин тўлган. Зиёратчилар сони доим юқори бўлган Доғистон ва бошқа шаҳарларга ажратилган ўринлар ҳали тўлган эмас». Унинг айтишича,  сафар қиймати 3,5 минг долларни ташкил этади. Бироқ Қрим шаҳри имтиёзга эгадир, яъни харажатнинг 30 фоизи давлат томонидан тўланади. Бу йилдан бошлаб Саудия Арабистонига сафар қилиш учун биометрик паспортга эга бўлишлик шарти қўшимча қийинчиликларни туғдирди ҳамда баъзи шаҳарларга ажратилган ўринлар сони камайтирилган, дея хабар беради «islam.ru» сайти.

                                                                   Манба: «ислам и семья.сом» 

Мавзуга оид мақолалар
46 . « ». . Қирқ олтинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

11:52 / 11.06.2018 3801
Учинчи ҳикояФарзандларим ўртасида келишмовчилик чиқадиган бўлса, мен уларга бирбирларига хат ёзиб ярашиб давоми...

22:38 / 15.11.2023 753
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанди аржуманди давоми...

18:04 / 02.02.2017 8537