Аллоҳ ризолиги мен учун қадрлироқдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам Жунайд Боғдодийнинг олдига келиб сўради: — Самимиятни кимдан ўргангансиз? — Муқаддас Макка шаҳрида ҳаражатларим учун пулсиз қолиб кетдим. Басрадан менга пул жўнатишларини кутдим, аммо келмади. Соч ва соқолларим жуда ўсиб кетган эди. Сартарошга бордим. –––Олиндан айтай, пулим йўқ,– дедим унга, – Аллоҳ йўлида соч-соқолимни текислаб қўёлмайсанми? Сартарош бир олийнасаб кишининг сочини олиб турган пайти эди. Ишини охиригача тугатмай, мени сочларимни текислашга киришди. Ҳалиги одамнинг жаҳли чиқди.Сартарош у кишига жавобан: — Афв этасиз, афандим. Сизнинг сочингизни маълум миқдор ҳақ эвазига оламан. Бироқ бу йигит Аллоҳ йўлида соч кестиришни истабди.Сартарош сочимни олибгина қолмай, яна менга пул ҳам берди. Бир оз вақт ўтгач , мен кутган пуллар ҳам этиб келди. Бир халта олтинни сартарошга олиб келдим.— Бу пулларни ололмайман, – деди у,– Аллоҳ ризолиги мен учун қадрлироқдир.
Интернет материаллардан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Истиғфор мағфират сўраш калимаси Маъноси Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман, давоми...

05:48 / 27.04.2017 12501
Оёқ товони нега ёрилади Чиройли қўллар сингари чиройли оёқ ҳам жуда кўркам кўринади. Бироқ кўп давоми...

09:12 / 24.11.2016 3549
«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади.  Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг давоми...

05:06 / 10.05.2017 4511
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бугун Ислом олами ўз осмонидаги бир ёрқин юлдузини йўқотди. Анбиёларнинг давоми...

10:56 / 13.12.2016 2857