Буюк мусибат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Бугун Ислом олами ўз осмонидаги бир ёрқин юлдузини йўқотди. Анбиёларнинг меросидан улкан насибага эга бўлган, дин устунларидан бири Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ҳазратлари 2013 йил 21 март пайшанба куни Дамашқ шаҳридаги «Иймон» масжидида дарс бераётганларида, номаълум шахслар тарафидан содир этилган портлаш натижасида бу оламдан кўз юмдилар. Бутун ҳаётларини шариат илмига ва хизматига бағишлаган, олтмишдан ортиқ китобларни таълиф этган, сон-саноқсиз шогирдларнинг устози бўлган буюк аллома 1929 йил Туркияга тобе бўлган «Бутон» жазирасида таваллуд топганлар. Шайх Бутий ҳазратларининг жанозалари 23 март шанба куни пешин намозидан кейин Умавий масжидида ўқилади. Сўнгра тоҳир жуссалари тупроққа топширилади.

Аллоҳим бу улуғ зотни Ўзи мағфират айласин. Ислом умматига бу айрилиқни таҳаммул қилишда Ўзи гўзал сабр берсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Омин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids9528,9529,9530,9531,9532,9533,9534,9535

08:41 / 10.11.2016 21857
Савол Тик туриб таҳорат қилса бўладими Жавоб «Ишлатилган сувнинг сачрашидан сақланиш учун баландроқ давоми...

14:09 / 21.03.2017 4943
Бир ҳаким зотдан Саодат нимаrdquo деб сўралганда Дунёдаги офият ва охиратдаги афвrdquo, деб жавоб берган давоми...

01:53 / 28.03.2020 5479
embedhttpswww.youtube.comwatchvgptYXC7GQxAfeatureyoutu.beembed

08:08 / 17.04.2018 3466