Ўсмир ёшдаги қизларни тарбиялаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилангизда қизалоқ ўсяпти. Сизнинг гўзал ва лобар қизингиз. Сиз у билан биргаликда айрим қийинчиликларни бартараф этасиз, унинг муваффақиятларидан қувонасиз. Бироқ вақт ўтяпти ва яқин орада бу қизалоқ ўтиш ёшидаги ўсмир бўлиши, кайфияти тез -тез ўзгариб туриши, тенгдошлари билан муносабатларда муаммоларга дуч келиши мумкинлиги, интим гигиена масалалари ҳам борлигини унутмаслигингиз керак. Бу пайтда сиз қизингизга айни қийинчиликларни енгишда кўмакчи бўлмоғингиз лозим.

Қизлар организмида қандай ўзгаришлар рўй беради?

11- 12 ёшларда  қалқонсимон без ва гипофизда гормон ишлаб чиқариш фаоллашади.  Бу жисмнинг жуда тез ва норпропорционал тарзда ўсишига сабаб бўлади. Қиз бола кўзгунинг олдида кўпроқ вақт ўтказа бошлайди. У ўзидаги ўзгаришларни диққат билан кузатади ва кўпинча улардан даҳшатга тушади.

Шунинг учун сиз фарзандингизнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ танқидларга эҳтиёт бўлмоғингиз лозим.

Кайфиятнинг тез ўзгариши, жиззакилик ва бошқа ҳолатлар жинсий гормонларнинг қонга кўп миқдорда қўшилаётганлигига боғлиқ, айни шу сабабли жисмоний ўзгаришлар ҳам кузатилади. Ажралаётган гормонларни ҳозирча бу қизалоқ ишлата олмайди. Шу сабаб бу куч жиззакилик, жаҳлнинг тез чиқиши, қулоқсизлик каби кўринишларда намоён бўлади. Ота-оналар ёдда тутишлари лозимки, ўтиш ёшида фарзандларнинг буйрак ости бези қобиғи фаоллашади. Бу эса улар доимий равишда стресс ҳолатида бўлишади деганидир.

Умму Муҳаммад Билал

Мавзуга оид мақолалар
Булғорда «Мусулмон тафаккури миллий, ҳудудий ва тамаддун ўлчовлари» номли халқаро илмийамалий конференция давоми...

13:51 / 17.02.2017 2501
Давоми... Иккала шеригим уйларидан чиқмай ўтирар эдилар. Мен уларнинг ичида кучли ва қувватлироғи эдим. давоми...

06:40 / 01.12.2016 4179
Маълумки, 2018 йилнинг 46 кунлари Наманган вилояти бўйлаб Қуръон қироати мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда давоми...

12:21 / 04.02.2018 2669
Биринчи ҳижобли соқчи Бундан аввал аёлларга хос бўлмаган касблар ҳақида ёзган эдик. Аммо сўнгги давоми...

07:43 / 31.03.2017 4249