Биринчи ҳижобли соқчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Биринчи ҳижобли соқчи

Бундан аввал аёлларга хос бўлмаган касблар ҳақида ёзган эдик. Аммо сўнгги пайтларда муслималар орасида ноанъанавий касб танлаш урфга айланмоқда.

Бунга мисол Канаданинг Торонто шаҳрида яшайдиган ёш муслима бўлди.

Mississauga университети талабаси бўлмиш Юсра Сайид фуқаролар ҳуқуқини муҳофаза қилиш органларида ишлашга қарор қилди.

Ўқишни якунлаганидан сўнг Торонтонинг Муҳожирлик марказига ишга кирди, сўнгра Garda Security хусусий муҳофаза қилиш корхонасининг хавфсизлик бўлимига ишга жойлашди. Ёш муслима эришган нуқтасида тўхтаб қолмай, ўз кучини Канаданинг Peel Regional Police полиция участкасида синаб кўришга қарор қилди.

Шундай қилиб, у махбуслар соқчилари офицери бўлиб ишга кирди. Юсра касбдошлари билан махбусларни Брамптон судига етказади.

Бу лавозимда ишлайдиган аёллар кўп бўлса-да, аммо ҳижоб ўраб юрадиган ягона аёл – бу Юсрадир. У аёллар ўз орзуларига етишишларида қатъиятли бўлишлари учун унинг ҳаёти илҳом бағишлашига умид қилади.

 

Манба: umma.news

 
Мавзуга оид мақолалар
Гўзал кўринишни истаган аёл пардозандозни канда қилмайди. Аммо косметика воситаларини ҳаддан ортиқ ишлатиш давоми...

03:40 / 27.11.2016 6387
embedhttpswww.youtube.comwatchvkWpfMSgXhd4embed

07:07 / 17.05.2017 4180
embedhttpsyoutu.behI2p6ZQN7sMembed

06:37 / 27.12.2018 9173