Москвада илк бора Умумжаҳон Қуръон фестивали бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Москвада илк бора Ислом динининг муқаддас китоби ҳисобланмиш Қуръони Каримга бағишланган, турли дастурлар билан бойитилган Умумжаҳон Қуръон фестивали бўлиб ўтади. Тадбир 11 июлдан то 17 июлга қадар давом этади.

Анжуманни ўтказиш айнан Рамазон ойига мўлжалланганининг сабаби, бу ойда барча мусулмонлар рўза тутиб, хайрли ишларда фаол бўлиб, хатмлар, ҳамда муқаддас Китобга бағишланган турли тадбирлар ўтказадилар.

Россия шароитида рамазон ойининг умумжаҳон ҳамжиҳатлик даражасида ўтказишга ва бу ишни ривожлантиришга Россия муфтийлари қўмитаси, Эрон давлати элчихонаси қошидаги Маданият Уйи, ҳамда Татаристон, Бошқирдистон, Доғистон диний ишларининг қўмита аъзолари, Москвадаги Ислом маданиятини ўрганиш фонди ва Эроннинг Кум шаҳридаги Ал-Мустафо университетлари бел боғлаганлар.

Россия ва Эрон давлатларидан ташқари, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, ҳамда Ҳиндистон давлатлари ўзларининг кўргазма ва дастурлари: янги китоблар, IT-технолигиялар, катталар ва болалар учун фильм, ҳамда анимацияларни тақдим қиладилар. Оддий, авангард ва болалар санъат асарлари янги илмий адабиётлар билан бир қаторда намойиш килинади. Шунингдек, анжуманда «Свет Священного Корана» («Муқаддас Қуръон Нури») тафсирининг рус тилидаги таржимаси тақдимоти, Қуръоннинг рус тилидаги маънолар таржимасининг сифати тўғрисидаги мулоҳазалар, қуръоний мавзуларга бағишланган кино ва анимациялар, Эрон олий ўқув юртлари билан таништирувлар, компьютер дастурлари, муслималар модаси, ҳамда Қуръонни ёдлашга оид дарслар ўтказилиши режалаштирилган.

Бу йилги фестивалнинг очилиши сентябрь ойига мўлжалланган янги Москва жомеъ масжидига бағишлангандир. Россияда 2015 йил «Адабиёт йили» деб эълон қилингани муносабати билан муфтий Равил Гайнутдин «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақоми», «Жануб христианларининг классик адабиётида исломий шарқ» китобининг биринчи нашрини такдим қилиши кўзда тутилган.

Фестивал раҳбари– доктор Реза Малеки. Тантанали очилиш маросими Россия Федерациясидаги Эрон Ислом давлатининг элчиси Мехди Санаи, Россия муфтийлар қўмитасининг раҳбари шайх Равил Гайнутдин ҳамда бир қанча фахрий меҳмонлар иштирокида, 13 июлда бўлиб ўтади.

musulmanka.ru сайти маълумоти

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvbz1OavsO9KUfeatureyoutu.beembed

10:27 / 03.06.2017 2726
embedhttpswww.youtube.comwatchvukuEc2wVeLYembed

05:13 / 19.05.2015 6785
Эрхотин ўртасидаги алоқалар мустаҳкам боғланиши учун шариат кўплаб кўрсатмалар берган. Улар қуйида баён давоми...

06:34 / 11.12.2018 7894
Қалбда қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикригина эритади. Шунинг учун банда қалбининг қасоватини Аллоҳ давоми...

16:56 / 20.03.2023 1236