Меҳнат ҳам ибодатдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпинча аёлларимиз орасида уй юмушлари, болалар тарбияси билан машғул бўлиб, ибодатга вақт камлиги ёки қолмаслиги ҳақида бир хиллари куюниб, яна бошқалари баҳона қилиб, гапиришларини эшитиб коламиз. Аслида-ку инсон чин дилдан хоҳласа, ҳамма нарсага улгуриши ва эришиши мумкин, аммо шундай вазиятлар ҳам бўлиб қоладики, меҳнатнинг – ишни охирига етиб бўлмай қолади.

 Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: Набий  соллаллоҳу алайҳи  васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Барчангиз раҳбарсизлар ва ўз қўл остидагиларингиздан сўралурсизлар. Одамлар устидан турган имом раҳбардир. Эр киши ўз аҳли байтида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур. Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўли остидагидан сўралур»,  дедилар.

Шундай экан, ҳар бир аёл ўз меҳнатини яхши ният қилиб, ҳар кунги ишларини ихлос билан бошласа, иншааллоҳ, бу юмушлари ибодатга айланади.

 Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз иш қилганда, уни яхшилаб қилишини севади», дедилар. Масалан, эрта тонгда кўча-ҳовли супуриш ўзбек келинларининг одатига айланган. Шунда у, бу ишимни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйидаги: «Яҳудийлар уйнинг ичини  тозалайдилар, сизлар ҳовлиларингизни ҳам қўшиб тозаланглар», деганлар деб ният билан қилса, суннатга эргашган бўлади. Агар онаси ёки отаси вафот қилиб кетган бўлса, шу ишимдан ҳосил бўлган савобни онамга юборгин, деб дуо қилса, онасига ҳам савоб ёзилар экан. Қаранг, бизнинг динимизда аёлларга қандай енгилликлар берилган.

Энди таом тайёрлаш вақтида «бисмиллаҳ»ни айтиб, пишираётган таомим танамизга қувват бўлиб, ибодатларимизни тўлиқ бажаришимизга восита бўлсин деса, яна бир савоб олган бўлади .

Муоз Ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким таом еса-ю, кейин : «Шуни менга таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса, у олдинги гуноҳларидан мағфират бўлгай», дедилар. Таомни еган одамни гуноҳлари мағфират қилингандан кейин (Аллоҳнинг инояти билан ), иншааллоҳ, уни тайёрлаганга ҳам ажр бўлади.

Исломда болалар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Бу масъулиятли ишда, айниқса, онанинг ўрни беқиёсдир. Фарзандининг туғилганидан  бошлаб, уни парваришлаш, кийимларини озода тутиш, каттароқ бўлганида таълим-тарбия бериб, унинг илмли бўлиши ва ҳаётда ўз ўрнини топиши учун кўпроқ оналар меҳнат қиладилар. Шунинг ўзида ҳам она жуда катта ажр-савобларга эга бўлади.

Жобир Ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши фарзандини одобли этиб тарбиялаши унинг учун ҳар куни ярим соъ садақа қилишдан яхшироқдир», дедилар. Хулосамиз шуки, аёлларнинг кун давомида қиладиган меҳнатлари яхши ният билан холис қилинса, бу меҳнат, иншааллоҳ, ибодатга айланади.

Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойининг кириб келишига ҳам бир ойдан оз муддат қолди. Ушбу мақолада биз Рамазонга ва рўза давоми...

11:54 / 20.04.2019 1748
Устозимиз Шайх Ҳазратларининг таъзияларида иштирок этаётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

01:18 / 03.02.2017 9706
ФранкоМалия футболчиси Фредерик Умар Кануте йирик Eвропа клублари бўлган Лион ва Тоттенхэм ҳужумчиси давоми...

16:00 / 26.08.2019 1794