Машҳур футболчи масжид қурдирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Франко-Малия футболчиси Фредерик Умар Кануте (йирик Eвропа клублари бўлган “Лион” ва “Тоттенхэм” ҳужумчиси бўлган) ўз фаолиятини тамомлагач, хайр-саховат ишлари билан шуғуллана бошлади. Бу мусулмон футболчи Севилья шаҳридаги биргина масжидни вақтинча сақлаб қолиш учун 700 минг доллар йиғди. Сўнгра у шаҳарда доимий масжид барпо этилиши учун бор имкониятларини ишга сола бошлади.

Севилье шаҳрида 700 йил мобайнида масжид бўлмаган. Бу биргина масжид ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан ёпилиш арафасида эди.
“Агар Кануте бўлмаганида Севильеда жума намозини ўташга масжидимиз бўлмас эди”, - деб таъкидлайди Испания Ислом жамияти вакили. Футболчи бошчилигида Севильеда биринчи марта расмий масжид қурилиши учун пул йиғиш ташаббуси бошланди. Автотураргоҳи мавжуд бўлган уч қаватли бу масжидга 350000 доллар керак эди. Рамазон ойида бу маблағ йиғилиб, масжид қурилиши бошлаб юборилган.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvRlp07NX2Fykembed

09:28 / 07.04.2017 3390
Университетни тамомлаб иш фаолиятимни бошлаганимга бир йил бўлган эди. Дастлаб иш жойимда тўсиқларга дуч давоми...

01:35 / 24.10.2016 4875
«Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишни англатади. Шаръий истилоҳда эса сув билан давоми...

06:33 / 10.05.2017 4904
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Сўзимнинг аввалида яна бир бор muslimaat.uz жамоаси давоми...

14:15 / 11.03.2019 2128