Ўғри қиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўқувчилар дарсда ўтирган вақтида, қизлардан бири пулини йўқотиб қўйганлигини айтиб қолди. Ўқитувчи хонадан ҳеч ким чиқмаслигини ва ўқувчиларнинг сумкасини бирма-бир текшириб чиқишини айтди. Текшириш биринчи қатордан бошланди. Охирги қаторда ўтирган қизлардан бири жуда ҳам хавотирлана бошлади. Ҳаттоки, ҳаяжон ва ҳадикдан қалтирай бошлади: «Навбат менга етганида нима қиламан? Сумкамни очиб кўришса, шарманда бўламан-ку!»

Ўқитувчи бу қизнинг олдига келганида қиз безовта бўла бошлади. Қизнинг кўзларидан дув-дув ёш тўкила бошлади. Ўқитувчи ундан сумкасини текшириб кўриш учун олишни сўраганида, қиз сумкасини беришдан бош тортди. Синфда ғала-ғовур кўтарилди. Ҳамма ўқувчиларнинг шу қиз ўғри эканлигига ишончи комил бўлди.

Қиз сумкасини бермагач, ўқитувчи уни мактаб директорининг хонасига олиб борди. Директор қиздан сумкасини унга беришини талаб қилди. Қиз қўлидаги сумкани директорга беришга мажбур бўлди. Директор сумкани очиб қараса, ….

Сумканинг ичида нон бўлаклари ва овқат қолдиқлари бор эди. Ҳамма ҳайрон бўлди. Қиз жавоб берди: «Мен сумкамни синфдошларим олдида очиб кўрсатишни хоҳламадим. Улар менга паст назар билан қарашларини истамадим. Мен доим синфдошларимдан ортиб қолган нон бўлаклари ва овқат қолдиқларини йиғиб юраман. Уйга борганимда эса онам, мен ва укаларим буларни биргаликда баҳам кўрамиз. Бизнинг бундан бошқа тирикчилигимиз йўқ».

Ҳамманинг кўзидан ёшлар тўкила бошлади. Қизнинг олдида турган бу айбдор юзлар оҳистагина ерга қараш билан яширилди.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
     1. Мусулмон бўлиши шарт. Мусулмон бўлмаган одамга закот фарз бўлмайди. Мусулмон бўлмаган одамдан закот давоми...

08:54 / 04.06.2017 2726
Рабиъул аввал ойининг 11 ва 12кунлари орасидаги кечани бутун дунё мусулмонлари байрам сифатида нишонлашади. давоми...

09:50 / 08.12.2016 2618
Муҳаммад Шукрийинг quotҚотган нонquot асарида шундай дейиладиquotУ онасининг ўлими ҳақида шундай дейдиquotОнам давоми...

16:01 / 22.04.2023 1598
Бир ҳаким зотдан Саодат нимаrdquo деб сўралганда Дунёдаги офият ва охиратдаги афвrdquo, деб жавоб берган давоми...

01:53 / 28.03.2020 5479