Кечаларнинг энг қутлуғи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рабиъул аввал ойининг 11 ва 12-кунлари орасидаги кечани бутун дунё мусулмонлари байрам сифатида нишонлашади. Чунки бу кечада севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Ислом олимлари, мавлид кечасини Қадрдан кейинги энг қийматли кеча, дейдилар. Ушбу муборак дамларда мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёд этиб, мавлидхонлик қилишади, у Зотга салавоту саломлар йўллашади. Чунки бу энг савобли амаллардан биридир.

Лекин кишилар орасида «Мавлид ўқиш шартми, бу ҳақда Қуръони Каримда, Ҳадиси шарифда кўрсатма йўқ-ку?» деган фикрлар ҳам учрайди. Тўғри, хулафои рошидин, саҳобалар замонида мусулмонлар ўртасида мавлид кунини алоҳида тантана билан нишонлаш одат тусига кирмаган эди.

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан 6-7 аср ўтганидан сўнг ўша замоннинг машҳур уламоларидан баъзилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номи шарифларига ҳурмат кўрсатиш, хотирлаб туриш мақсадида у Зот таваллуд топган кунни байрам қилишга даъват қилдилар.

Бу кунни мавлид куни деб атай бошладилар. Ислом тарихида биринчи марта Ибн Ҳажар Асқалоний, Жалолиддин Суютий, Шайх Шаҳобиддин Қасталоний каби машҳур муҳаддис ва фақиҳлар мавлид кунини нишонлаш, бу кунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида қасидалар ўқиш, у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ёд этиш дурустлиги хусусида фатво беришган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганлари хушхабари етказилганда, амакилари Абу Лаҳаб хурсанд бўлади. Бу хусусда шундай ривоят бор: «Хофиз Муҳаммад ибн Жазарий айтадилар: «Бир кеча Абу Лаҳабни тушимда кўрдим. Ҳолини сўраган эдим: «Қаттиқ азоб чекяпман. Аммо Муҳаммад туғилгани хушхабаридан севиниб, жориямни озод қилганим сабабли ҳар йили Рабиъул аввал ойининг 12-кечасида азобим енгиллашади», деди». Абу Лаҳабдек мушрикнинг азоби енгиллашган ушбу кечада уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган мўминнинг шодланиши, эҳсон бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатини намоён қилиши Аллоҳ таолонинг ҳам ўша бандаси учун жаннат эшикларини очиб қўйишига сабаб бўлса, не ажаб?

Умму Самиҳа, Ирфон тақвимидан олинди Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.behI2p6ZQN7sMembed

06:37 / 27.12.2018 9171
РАМАЗОНДА ИБОДАТЛАРГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ    Шариатда ибодатларнинг турлари жуда кўп бўлиб, улардан энг давоми...

05:25 / 11.06.2017 2837
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Кечаги қизғин суҳбатдан сўнг давоми...

06:29 / 08.02.2017 3092
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

05:58 / 07.03.2017 10720