БМТда араб тили куни нишонланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БМТнинг ижтимоий ишлар бўйича бўлимининг таклифига кўра, ташкилотнинг олти расмий тиллари учун байрам ўтказиладиган бўлди ва 2010 йилдан бошлаб «Араб тили куни» ўтказиб келинмоқда. Араб тили куни байрами учун эса тақвимдан 18 декабрь белгиланган. 1973 йилнинг шу кунида БМТнинг Бош Ассамблеяси араб тилини расмий ва иш юритиш тиллари қаторига қўшган.

Ҳозирги кунга келиб араб тили ва унинг лаҳжасида гаплашувчилар сони 300 млн. одамни ташкил қилади. 240 млндан ортиғи учун у она тилидир, яна тахминан 50 млн киши уни иккинчи тил сифатида ишлатади. Динда адабий араб тили (фусха), яъни  Қуръон тили ― бутун дунё мусулмонларининг тили ҳисобланади. (Уларнинг миқдори 1,5 млрдни ташкил этади)

Бу йилнинг 18 декабрида ҳам БМТда араб тили куни кенг нишонланди.

islam.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ўлим. Бу сўзни эшитишнинг ўзиёқ кишини юзидан табассумни нари қилади. Кутилмаган сергаклик келиб, кишини давоми...

08:20 / 24.12.2016 3074
Биласизми Милҳон алҚайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

11:13 / 07.01.2020 4800
1 Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади «Албатта сизлар Қиёмат давоми...

06:57 / 24.10.2016 18369
  Ассалому алайкум, қадрли опасингиллар, ҳурматли мухлисалар Ҳақиқий байрамимиз бўлмиш Ийди фитр давоми...

13:54 / 15.05.2018 2966