“Оқ кунлар” нима?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биласизми?

Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга оқларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дер эдилар» («Сунан» эгалари ривоят қилишган).

Термизийнинг лафзида: «Агар бир ойдан уч кун рўза тутсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари сафарда ҳам, ҳазарда ҳам оқ кунларда рўза тутар эдилар”(Имом Насаий ривояти).

«Оқ кунлар» дегани тунлари оқ бўлган кунлардир. Ой тўлишиб, ўн уч кунлик бўлганда энг ёруғ бўлади. Ана ўша ўн учинчи ва ундан кейинги ўн тўртинчи, ўн бешинчи кечалар оқ тунлар дейилади. Юқоридаги ҳадисларда ана шу кечаларнинг кундузлари тутиладиган рўза ҳақида сўз кетади. ْ

“Билимсизликнинг шифоси савол” китобидан олинди.

Эслатиб ўтамиз, эртадан “бийз” кунлари, яъни “оқ кунлар” бошланади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Менда бир буғдой уруғи бор. Уни мен қутичада, иш жойимдаги сейфнинг ичида, муҳим ҳужжатларим билан бирга давоми...

16:00 / 12.08.2019 2075
  Юзни оқартириш ва таранглаштириш учун ниқоб Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади уч ош қошиқ атиргул давоми...

10:35 / 21.09.2018 4346
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Инсонлар «Аллоҳдан ўзга давоми...

15:02 / 27.10.2016 3234