Сизни унутмасман ҳеч қачон, Устоз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="6240,6193,6254,6255,6241,6097,6158,6033,6026,5959"]   Гарчи шоирликни қилмасман даъво, Лекин сиғмаётир дилга дардларим. Маърузаларингиз тинглаган чоғим, Селдек кўз ёш қуяр тинмай кўзларим.   Сизни унутмасман ҳеч қачон, Устоз! Насиҳатларингиз ҳар дам етказай. Бўлай сизга энди муносиб шогирд, Юзимдан кўз ёшим аста кетказай.   Белимни маҳкамлаб Ислом йўлида, Ягона Роббимдан мадад сўрайман. Китобларингизни олиб қўлимга, Фақат яхшиликка қадам ташлайман.   Пайғамбарга бўлиб асл меросхўр, Ўтди садоқат‑ла гўзал умрингиз. Тириклигингизда билмадик Сизни, То маҳшар тилларда бўлар исмингиз.   Шу пайт ёдимга тушди ёшлигим, Сизни биринчи бор кўрдим масжидда. Илму маърифатга тўла қалбингиз, Кўзимни узолмай боқдим ҳайратда.   Имом‑хатиб сизга кўрсатиб ҳурмат, Ташрифдан осмонга етганди боши. Бугун жанозада кўрдим имомни, Алам-ла тўлганди жиққа кўз ёши.   Кўрдим жанозада минглаб инсонни, Уларнинг кўплари ботир, забардаст. Аммо шунча ғамни кўтарган ботир, Бундай мусибатни кўтара олмас.   Кўрдим ҳатто баъзи нобакорларни, Уларга бу ҳолат ҳеч нарса эмас. Ҳазратга озорлар бериб, одобсиз, Катта гуноҳлардан ўзини тиймас.   Тақдирга тан бериб қолдик биз бугун, Устозга муносиб шогирд бўлайлик. Аллоҳдан сабр ва қаноат сўраб, Ҳар гал намозларда дуо қилайлик.  

Юсуф Расулов

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 2018 йил 7 февралдан Фарғона вилоятининг машҳур шаҳарларидан бири қадимий Қўқон шаҳрида навбатдаги давоми...

06:09 / 07.02.2018 2795
Маълумки, шариат истилоҳида рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни давоми...

10:26 / 02.05.2019 3655
Кимки ўз оғаинилари, опасингиллари била отаона ҳаётлигида бўлсин ёки улардан сўнг бўлсин, кунлик, ҳафталик давоми...

16:48 / 01.09.2023 1277
Американинг Луизиана штати, Гретна шаҳридаги мусулмон академияси ўқувчилари, бошпанасиз болалар ва давоми...

09:13 / 27.01.2017 4272