Улуғ мутафаккир олим, Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ҳақида ёднома
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Содиқни ҳеч ўлган деманг,
У ёзган китоблар ҳеч ўчган деманг,
Элим деб, юртим деб машаққат чекиб,
Ҳаёти бесамар ҳеч ўтган деманг.
Муҳаммад Содиқни эслаб, ёд этинг,
Ёд этиб, пок руҳин доим шод этинг!
 
 
Устоз Шайх оқилу доно эрдилар,
Яхшилик қилмоққа ошно эрдилар,
Барчага нур  зиё таратмоқ истаб,
Мўминга меҳрда дарё эрдилар.
Муҳаммад Содиқни эслаб, ёд этинг,
Ёд этиб, пок руҳин доим шод этинг!
 
 
Мўминлар билимин оширмоқ истаб,
Донолар илмини бойитмоқ истаб,
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сийратин ёритмоқ истаб,
Юзлаб китобларни бизга қолдирган,
Муҳаммад Содиқни эслаб, ёд этинг,
Ёд этиб, пок руҳин доим шод этинг!
 
 
Юрт озод, иймонда бўлсин дер эди,
Авлодлар эркин, шод  ўссин дер эди,
Туну кун тинмайин зиё тарқатиб,
Истоқлол мевасин кўрсин дер эди.
Муҳаммад Содиқни эслаб, ёд этинг,
Ёд этиб, пок руҳин доим шод этинг!
 
 
Муҳаммад Содиқнинг шогирдлари кўп,
Бизларга қолдирган ворислари кўп,
Унинг издошлари тўхтамас, толмас,
У бошлаган ишларнинг толиблари кўп.
Муҳаммад Содиқни эслаб, ёд этинг,
Ёд этиб, пок руҳин доим шод этинг!
 
 
Ҳамидий, айтдинг сен дил сўзларинг оз,
Муҳаммад Содиққа достонларинг ёз,
Бўлажак авлодлар шуни билсинким,
У улуғ даҳодир, у –  буюк устоз,
Муҳаммад Содиқни эслаб, ёд этинг,
Ёд этиб, пок руҳин доим шод этинг!
 
 
Ҳамиджон Тоҳиржонов, 11.03. 2015 йил.
 
 
Мавзуга оид мақолалар
Минифутбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси Эронда маҳаллий милллий жамоа билан иккита ўртоқлик учрашуви давоми...

07:27 / 26.10.2017 6002
Туркиянинг диний ишлар идораси «Оламларга раҳмат Пайғамбар» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган бир қанча давоми...

06:28 / 04.03.2017 3641
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида давоми...

09:07 / 20.04.2023 1301
Ёлғон ростнинг тескариси бўлиб, истилоҳда воқеликка тўғри келмайдиган гапсўзга давоми...

05:27 / 14.12.2018 2431