Туркияда Қуръоннинг тарихий қўлёзмаси топилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиянинг курорт-шаҳри ва университет маркази саналмиш Бодрум масжидининг имоми томонидан тарихий қийматга эга бўлмиш Қуръон қўлёзмаси топилди, деб хабар беради «Ҳуррият». Қўлёзма, 1737 йилдан бери фаолият юритаётган «Тепечик» масжидининг ҳозирги имоми, Юксел Килинжарслан томонидан топилган. Қуръон имомлар учун махсус ажратилган хонадан эски кийим бўлакларига ўралган ҳолида топилди. Дастлаб, нисбатан қадимги бўлган Қуръон нашрларидан бири, дея унга эътибор беришмаган. Аммо синчковлик билан ўрганиб чиқилганда, қўлёзманинг камида 1200 йиллик тарихга эгалигидан далолат берувчи ёзма ва орнаментал элементлар топилган. Тузилган далолатнома асосида, қўлёзма Бодрумнинг сув ости археологик музейига экспертиза учун топширилди. Келажакда топилган қўлёзмани махсус муассасалардан бирида сақлаш учун масжид имоми Анқаранинг расмий идораларига хабар берган.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Оилангизда қизалоқ ўсяпти. Сизнинг гўзал ва лобар қизингиз. Сиз у билан биргаликда айрим қийинчиликларни давоми...

13:48 / 01.01.2016 5402
Айтилган сўз, отилган ўқ Йигит кўр, пес ва бошқа дардларни даволайдиган бўлди. Йигит пайғамбар эмас эди давоми...

10:03 / 31.01.2017 3199
Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч давоми...

16:02 / 12.11.2016 13603